Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

МУШТИПАР ОНА

 
 

Қиш палласи яқин эди, дарахт барглари тўкилиб ҳамма ёқни тўзитиб майин шамол эсар эди. Эрталаб дастурхон атрофида болалар айланиб ўтириб олишди. Дастурхонда бир дона нон бор, ҳеч ким нонга қўл чўзмай қараб туришар  эди.

Заҳро хола нонни олиб бўлаклаб уларга узатди. Ҳилола қозонга бир оз ун солиб қуймок, пишириб келди. Болалар хурсанд бўлиб овқатланишди...

Заҳро хола ўша кунларни эслаб кўзларига ёш олади.

Оиласида тўйиб овқат ейилмасада чиройли кийим кийишмасада, шукр қилиб яшар эдилар.

Болалари нолимас, оиласи тинч эди.

Уйдаги гап кўчага чиқмас, Заҳро хола уларга сабр қилишни, Аллоҳ таолани сабр қилганга мукофоти борлигини, қийинчиликларнинг роҳати борлигини айтар эди.

Хозирги тўқчилик замонда ношукурлик қилиб, ота-она қадрини билмай, оға инилар бир бирларига бегоналардай муносабатда бўлаётганлар камми?

Мусулмон бўла туриб, аёл номига доғ тушириб юрган аёллар ,оила бурчини унитиб, ҳар хил йўлларга кирган эркаклар, кўчада ярим ялонғоч, эркакларга ўхшаб кийинган қиз аёлларни кўриб  ё Роббим, бундайлар Аллоҳни жазосидан омон қолармикан, деб юборганингни билмай қоласан киши.

Ҳаммамизга инсоф бер, Эй Парвардигорим ҳақ йўлингдан ҳеч бир бандани адаштирма.

 Бердиева Роҳия Иштихон туман отинойиси


Киритилган вақти: 02/03/2022 10:22;   Кўрилганлиги: 1216
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/mushtipar-ona
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг