Миссионерликнинг салбий оқибатлари.
Миссионерлик нима, унинг асл моҳияти нималардан иборат бўлади?
Аввало миссионерлик тушунчасининг луғавий маъносини, истилоҳий маъносини англаб етмоғимиз муҳим. Миссионерлик лотин тилидан олинган бўлиб, “missio”- сўзидан “юбориш”, “вазифа топшириш” маъноларини англатади. Миссионер эса вазифа бажарувчидир. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.
Турли луғатлар ва манбаларда миссионерллликка кўплаб таърифлар берилган. Уларнинг деярли барчасида миссионерликка хос хусусиятлар аирофлича тавсифланган. Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган “World Book” (“Жаҳон китоби”) энциклопедиясида “Миссионерлик бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”- деган фикр қайд этилган.
Умуман олганда, турли луғатлар ва манбаларда баён этилган иаърифлар бир-бирига жуда яқин ва ўхшаш бўлиб, уларга таянган ҳолда қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади.
Дастлабки миссионерлик Рим қўшинлари билан бирга юриб, босиб олинган ҳудудлар халқлар орасида христианликни тарғиб қилган кишиларнинг фаолияти замонавий миссионерликнинг илк кўринишлари эди, дейиш мумкин. Европа қитъасида христианликни тарқалишига катта ҳисса қўшган энг машҳур миссионерлар қаторига 400-йилларда Ирландияда христианликни тарғиб қилиб, ушбу диннинг оролда тарқалишига улкан ҳисса қўшган , авлиё мақомида эътироф этиладиган Патрикни, шунингдек, Бонифаце, Сан Хосе ва Жан де-Бребеф каби руҳонийларни киритиш мумкин.
Миссионерлар фаолияти натижасида христианлик 400-500-йилларда Африкада мустаҳкам ўрнашиб олди ва ўз даври учун анча қудратли бўлган масиҳий қиролликлар пайдо бўлди.
Рашид Равшанов Нуробод тумани “Нурдум ота” жомеъ масжиди имом хатиби интернет маълумотлари асосида тайёрланди
Киритилган вақти: 01/12/2021 07:54; Кўрилганлиги: 933
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:40