Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ЖИҲОД СОХТАЛИГИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

 
 

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда дин ниқоби остида кўплаб шахслар тарафидан “Жиҳод” фарз эканлги ва ўзга юртларга бориб ҳар бир инсон “Жиҳод” қилишлиги хусусида кўплаб сўзлар ва тушунтиришлар кенг тарқалмоқда. Аслида булар соф исломни нотўғри таълимотларга қориштиришдир. Асли “Жиҳод” нима ўзи? “Жиҳод” арабча сўз бўлиб “Жидду Жаҳд”, “Ғайрат қилмоқ” маъноларини англатади. Уламолар жиҳодни 2 турга бўладилар. Биринчиси “Кичик жиҳод” - исломнинг душманлари билан жанг қилишдир. Агар юртимизда ҳар бир инсон теран кўз билан қараса, бу шарт бизни диёрда топилмайди. Чунки бизнинг диёр кўпчилик мусулмонлар истиқомад қилувчи диёрдир. Бизнинг ватанда ислом ва унга амал қилишлик учун имконият, эркинлик етарлидир. Иккинчиси “Буюк жиҳод” – мусулмонларнинг ўз нафси билан курашишидир. Бу хусусда Имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда: “Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таъоло йўлида ҳавоий нафсингга қарши жиҳод қилмоғингда деганлар.” Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ҳозирги вақтда ёшларимизни алдов йўллар ва соф динни нотўғри таълимотлар билан тушунтириб ўзларининг ғаразли ниятлари томон чорламоқда.
Ваҳолангки Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким бизни алдаса, у биздан емас” (Имом Ҳоким) ривояти.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида “Макр ва алдов дўзахдадир” дедилар. (Имом Табароний) ривояти. Ана энди бир ўйлаб кўринг “Жиҳод” кофирларга қарши қилинса ҳозирги вақтда еса улар бутун мусулмон диёрлари ва мусулмон халқини ўлдирмоқдалар. Бу қандай жиҳот бўлсин. Ўзлари била туриб алдаб, макр қилиб ёшларни чақирмоқда.
Ҳадисдаги алдов ва макрга мувофиқ ўзларини мусулмон санаётган ўша банднафслар ерта қиёматда Аллоҳ Таъолога қандай жавоб бераркин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳақиқий мусулмон ва мусулмонларнинг афзали шуки-мусулмонлар унинг қўли ва тилидан омонда бўлган кишидир” дедилар.
Яъни мусулмонларга қўли ва тили билан озор бермаса хақиқий мусулмон шу демоқдалар. Энди бир ўйлаб кўринг? Интернетларда ёшларни тили билан ёлғон, гуноҳ иш йўлида алдаб ва шунча вақтдан бери қанчадан-қанча мусулмонларни қўли билан ўлдириб келаётганлар мусулмонмикин?
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам, яна бир муборак хадисларида айтадилар: “Агар бир дона мўминнинг қонини тўкишликка осмонлару ернинг хаммаси бирлашса-Аллоҳ Таъоло уларнинг хаммасини Жаханнамнинг тубига улоқтиради” дедилар.
Яъни бир мўмин мусулмоннинг қонини ноҳақ тўкилишига ким иштирок этса хам Аллоҳ уларнинг хаммасини дўзахга ташлайди. Бир ўйланг ўша ғаламислар қанча мўмин ва мусулмонни нохақ ўлдирди. Бу энди жиходми? Йўқ қотилликнинг энг вахшийсидир. Шунинг учун азиз хамюртлар, буни ўқиб кўраётган азиз кўз эгалари, “Жиход” деган нотўғри талқиндан эхтиёт бўлинг. Кўзингизни оқу қораси бўлган фарзандларингизни хам эхтиёт қилинг.
“Жиход”га тарғиб қилаётганлар экстремистик оқим аъзоларидир. Шундай экан соф Ислом динидан адашманг.

Жаҳонгирхон Аброров манбалар асосида


Киритилган вақти: 15/01/2022 08:10;   Кўрилганлиги: 485
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/jihod-soxtaligidan-ogoh-boling
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 18:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг