Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИХЛОС

 
 

Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир» (Ихлос сураси 1-оят).

Имом Тоҳир ибн Ошур роҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирига батафсилиб тўхталиб, қуйидаги хулосани айтганлар:

«Аллоҳ таолонинг ягона ибодатга лойиқ Зот эканининг маъноси мавжудотлардан бирор нарса бу борада Унга шерик бўла олмаслигидир. Бу маъно ширк аҳли ибодат деб ҳисоблайдиган ширкларини, Мулкония Насронийлари уч илоҳ деб биладиган эътиқодларини, Мажусийлар сиғинадиган бутларини ва Браҳманларнинг санаб бўлмас маъбудларини ботилга чиқаради».

Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг Ислом аҳлига берган неъматидирким, ушбу улуғ маънони кичик сурада нозил қилди. Буни ёш болалар балоғатга, ақл таниш ёшларига етишдан олдин ҳам ёдлай оладилар. Ушбу маъно Ислом дини хусусиятларининг энг кўзга кўринганларидир. Ушбу сурани қироат қилиш билан улкан савобларга мушарраф бўламиз. Уни кўп қироат қилиш билан фазилат ва шараф соҳибига айланамиз. Уни қироат қилишнинг савоби Қуръони каримнинг учдан бирини қироат қилиш савобига баробардир. Шунингдек, ҳадиси шарифда келадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн маротаба ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда қаср қуради», деб марҳамат қилганлар.

Хайрулла домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 13/01/2022 07:34;   Кўрилганлиги: 590
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ixlos
Чоп этилган вақт: 17/04/2024 02:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг