Ҳалимлик, хушфеъллик, мулойимлик – яхшилик хазинаси
Меҳрибон Аллоҳ таъоло ер юзини обод қилиш учун қудрати илоҳийси билан инсонларни яратиб, уларга Набийлари орқали таълимот бериб, қайсики бандаси шу таълимотга асосан яшаш тарзини шу илмга асосланган ҳолда яшаса икки дунё саодатига эришишлигига ваъда қилди. Зеро, ҳар бир диний таълимлотнинг замирида банданинг яъни инсоннинг камолоти мужассам. Аллоҳ таоло каломида Пайғамбаримиз(сав) ни “Ва албатта,сен буюк ҳулқдасан” , деб таърифлади. (қалам сураси 4-оят). Ҳақиқатан ҳам Росули акрам (сав) хулқ-одоб ва ҳалимлик, юмшоқлик, хушхулқлик борасида нафақат ўз асрининг балки қиёматгача келадиган умматларига ёрқин маёқ вазифасини ўтаб боради иншааллоҳ. Ҳар бир инсон насиҳат олувчидир. Пайғамбаримиз сав нинг суннатига ул зотнинг ҳадисларига мурожаат қилсалар албатта раҳмоний йўлдан адашмайдилар.
Қолавирса ул зотнинг саҳобалари ҳам нубувват мактабининг толиблари ҳисобланиб ўзларининг ҳаёт мактабини яратиб кетганлар.Тобиинлар, табаа тобиинлар ҳам ҳаёт деб аталмиш бу ёруғ дунёда ўзларининг номларини зархал ҳарфлар билан ёзиб қолдирган буюк инсонлар бўлиб шаклланганлар.
Ҳалқимизда ажойиб бир ибора бор. Яхшини кўриб фикр қил, ёмонни кўриб шукр қил. Дарҳақиқат, инсонни яхши ҳулқи, дейлик куча одоби, жамоат одоби, муомила маданияти, ҳаттоки таомланиш одоби бўлсин ундан ўрнак намуна олишлик, унга тақлид қилишлик бор нарса. Бунинг акси ўлароқ маданиятсиз, қўпол, ғализ одамларни кўрганда, яратганга шукр қилиш лозимки мени ҳам ўшалардан қилмадинг деб.
Ҳаётда шундай инсонлар борки ўзининг гўзал ҳулқи-одоби билан купчиликка намуна рузғор аталмиш боғини гўзал ҳолатда шакиллантириб ажойиб ниҳоллар парвариш этмоқдалар. Гуруч курмаксиз бўлмас деганларидек баъзи инсонлар ҳаётини юзаки ҳолда шакиллантириб ўсиб келаётган ёш авлодга ўзининг ёмон ҳулқи билан намоён бўлиш билан бирга ношукурчилик кайфиятида ҳаётдан нолиш, фитна фасодни ёйиш билан ҳаёт кечирмоқдалар.
Баъзи иймони суст одамлар жамият мулки ёки ўзганинг ҳаққидан қўрқмайдиган, ўз манфаатини ўзгаларнинг манфаатидан устун қўядиган нопок инсонлар “Коррупция” аталмиш иллатларни тарғиб этадиган инсонлар ҳам йўқ эмас жамиятимизда.
Зеро, нопок нарса бировнинг ҳаққига хиёнат орқали фарзандининг луқмасини бўзиб, ундан яхши одам бўлишини кутиш гўё ўзи ўтирган дарахт шохини ўз қўли билан кесаётган одам кабидир.
Азизларим яратган эгам омонат қилиб берган умр неъматини яхшиликлар билан безаб Ҳалимлик, Хушмуомилалик, Мулойимлик феъли билан ўтказиб, охиратда яратганнинг олдида намойи аъмолингиз саҳифаси очилганда шарманда бўлмаслик учун ҳаракат қилишимиз лозим.
Л.Ибодуллаев Самарқанд туман “Хужа Абду Берун” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 20/07/2020 10:30; Кўрилганлиги: 1398
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 14:43