Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК БАРЧА УЛУҒЛИКЛАРНИ ЎЗИДА ЖАМЛАГАН ИМОМ

 
 

Абдуллоҳ ибн Муборак Абу Абдурроҳман ҳамма улуғликларни ўзида жамлаган имомдир. Уни зикр қилиниши билан раҳмат нозил бўлиб, уни яхши кўришлик билан Аллоҳнинг мағфирати умид қилинади.

Имом Нававий[1]

Биз қуйида юқорида зикри ўтган Абдуллоҳ ибн Муборак ва у зотнинг денгиздан томчи бўлсада яхши фазилатлари ҳақида маълумот берамиз. Шоядки Имом Нававий айтганларидек, уни зикр қилиниши билан раҳмат нозил бўлиб, уни яхши кўришлик билан Аллоҳнинг мағфирати умид қилинса.

Илм, устуни йўқ уйни ҳам юксакларга кўтаради. Жоҳиллик эса шараф ва насаб уйини ҳам вайрон қилади. Дарҳақиқат илм асл насаби қул бўлган кишилардан кўпчилигини шараф аҳлининг даражасига кўтарди. Улар илм сабабли асрнинг етакчиларига, фикрлар билимдонига айландилар.

Инсонларнинг насл-насабининг нисбати оталарига, боболарига берилса, уларнинг насаби илмнинг азизлигига маърифатнинг шарафига нисбат берилди. Илм сабабли насаби мушарраф бўлган шундай кишилардан бири Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возиҳ ал-Марвазий ал-Ҳанзалийдир. Уламолар у кишининг тўлиқ исми шарифида шунга иттифоқ бўлишган. Уламоларнинг баъзилари у кишига нисбат беришда фақат оталарини исми билан кифояланган.

Абдуллоҳнинг отасини исми Муборак бўлиб, туркий қавмдандир. Муборак Ҳамазоннинг бани Ҳанзала қабиласидаги бир кишининг қули бўлган.

Аббос ибн Мусъаб дейдилар: "Марвдан қуллар наслидан тўрт киши етишиб чиқди, уларнинг ҳар бири ўз асрининг етакчи имоми бўлган, улар; Абдуллоҳ ибн Муборак (Муборак қул бўлган), Иброҳим ибн Маймуна ас-Соиғ (Маймуна қул бўлган), Ҳусайн ибн Воқид (Воқид қул бўлган), Абу Ҳамза Муҳаммад ибн Маймуна ас-Сукарий (Маймуна қул бўлган)".[2]

Абдуллоҳнинг бобоси Возиҳ ҳақида бирор манбада хабар келтирилмаган. Ал-Марвазий сўзи у кишининг асли Марвлик эканлигига ишоратдир. Ал-Ҳанзалий сўзи бани Ҳанзала қабиласидаги волийсига ишоратдир.

Уламолар ибн Муборакнинг таваллудининг санасида ихтилофли бўлганлар. Убдон ибн Усмон, мен ибн Муборакнинг: "119 ҳижрий санада туғилганман" – деб айтаётганини эшитганман дейди.

Имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал ва Абу Ҳафс Амр ибн Али ал-Боҳилий: "Абдуллоҳ ибн Муборак 118 санада туғилганлар" – дейдилар.

Жамолиддин Абдул-Маҳосин ибн Тоғирий: "Ибн Муборак ҳижрий 110 санада туғилганлар" – дейдилар.

Бу маълумотларнинг энг ишончлироғи ибн Муборакни 118 ҳижрий санада туғилганлигидир, чунки манбаларда у зот 63 ёшида 181 ҳижрий санада вафот этганлиги қайд қилинган. Бу маълумотни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн ал-Мусанно ибн Анас ибн Молик ал-Ансорий Абдуллоҳ ибн Муборак туғилган йили туғилганлиги тўғрисидаги хабар ҳам қувватлайди. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Мусанно эса 118 ҳижрий санада таваллуд топган. Абдуллоҳ ибн Муборакни ҳозирги Хуросоннинг Марв шаҳрида туғилганлигига уламолар ихтилофсиз иттифоқ бўлишган.

Абдуллоҳ ибн Муборакнинг оиласи ҳақидаги маълумотда Абдуллоҳнинг отаси Муборак, улуғ сиймоли, ниҳоятда тақволи бўлганлиги, шу сабабдан мавлоси ўз қизини унга берганлиги ва улардан тақвони мерос қилиб олган ўғли Абдуллоҳ туғилганлиги айтилади.

Манбаларда келишича Муборак ўз мавлосини яъни хўжасини боғида ишлаган ва у жойда узоқ муддат туриб қолган. Бир куни мавлоси келиб унга: "Ширин анор емоқликни ҳоҳлайман" – дейди. Муборак бир дарахтдан анор келтириб беради. Мавлоси уни ёриб кўрганда хом чиқади.

– "Ширин анор сўрасам менга пишмаган анорни келтирибсан, ширин анор келтир" – дейди. Муборак дарахтдан бошқа анор келтиради. Мавлоси уни ёриб кўрганда яна хом бўлиб чиқади. Мавлосини бундан ғазаби келади. Бу ҳолат уч бора такрорланади. Шундан сўнг Муборакка мавлоси: "Пишган анор билан пишмаганини ажрата билмайсанми?" – дейди. Муборак: "Йўқ" – деб жавоб беради. Мавлоси: "Қанақасига ажрата билмайсан, буни тушунтиргин" – дейди. Муборак: "Чунки мен мевалардан бирортасини ҳам тотиб кўрмаганман, тотиб кўрганимда билар эдим" – деб жавоб беради.

Мавлоси: "Нима учун тотиб кўрмагансан" – деганида, Муборак: "Чунки сиз менга бу учун ижозат бермагансиз" – деб жавоб беради.

Шу сўзлардан ҳақиқатни англаб етгач, кўз олдида улуғ бир инсон турганлигини тушуниб етади. Унинг балоғатга етган бир қизи бор эди. У Муборакка қараб: "Эй Муборак, мана бу қизимга сени уйлантириб қўйсам нима дейсан?" – деб ўз қизига уйланишни таклиф этади.

Муборак: "Жоҳилият даврида аҳли-аёлга насаби учун, яҳудийлар молу давлати учун, насоролар ҳусни-жамоли учун уйланишган. Бу уммат эса аёлга дини учун уйланадилар" – деб жавоб беради.

Муборакнинг бу жавоби мавлосини лол қолдиради. Қизининг онасига бу ҳақда сўзлайди ва қизи учун Муборакдан бошқа жуфтни лойиқ кўрмаслигини айтиб қизини Муборакка турмушга беради.

Улардан Абдуллоҳ дунёга келади ва ўсиб улғайиб, ўз отасига бу фахрли тожни кийгизади.[3]

Бу хабарлардан диққатни қаратиш лозим бўлган томони Муборакни мавлоси Бани Ҳанзала қабиласига мансуб араб бўлган, Абдуллоҳ ибн Муборакни онаси эса Хоразмлик бўлган. Манбаларнинг аксарияти Абдуллоҳ ибн Муборакни онаси Хоразмлик бўлганлигини тасдиқлайди. Бу манбалар ичида Абдураҳмон ибн Оли ибн ал-Жузийнинг Ҳасан ибн Али ибн Шақиқдан келтирган маълумоти алоҳида ажралиб туради.

Ҳасан ибн Али: "Ибн Муборакни онаси туркий бўлган. Бунга шубҳа қиладиганларга аниқ далиллар бор” – дейди.

Дарҳақиқат, Абдуллоҳ ибн Муборак юқорида зикр қилганимиздек илм сабабли асрнинг етакчиларига, фикрлар билимдонига айланган, илмнинг олий чуққиларини забт этган фазилатли олимдир.

Қуйида биз, у зотнинг ибратга тўла, мазмунли ҳаётларидаги баъзи жиҳатларига эътиборни қаратмоқчимиз.

Абдуллоҳ ибн Муборак, Аллоҳдан тақво қилиш борасида ушбу:

“Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир.”[4] ояти каримасига, ҳамда ўзининг ҳавои-нафсига қарши курашишда Аллоҳ таолонинг: “Энди ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида Қиёмат куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.”[5] оятига қаттиқ амал қилиб, пировардида нафсини Аллоҳ таолонинг тоатига бўйсунишга рози қилган улуғларимиздан бирларидир.

Албатта, Қуръон ҳақ ва ростдир. Кимики унга чин ихлос ила амал қилса, дунё ва охират саодатига мушарраф бўлади.

Шубҳасиз, Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳудожўй ва фазилатли бўлиб улғайишига авваламбор оталарининг, қолаверса устозларининг таъсири катта бўлди. Бу ҳақда ибн Халликон: “У ниҳоятда тақводор эди” – деганди.[6]

Унинг тақводор, художўй ва шубҳалардан узоқ бўлиб шаклланишида устозлари: Суфён Саврий, Молик ва Абу Ҳанифанинг таъсири салмоқлидир. Устозларидан Вуҳайб ибн Вард бу борада уларнинг энг аввалгиси эди. Чунки у ниҳоятда парҳезкор, тақводор банда бўлиб, у ҳақида кўплаб мавъиза ва ибратли сўзлар бордир.

Суфён Саврий ҳам қачонки одамлар билан сўзлашиб бўлгач: “Бизни яхши киши, яъни Вуҳайбга қараб тўғирланглар” – дер эди.[7]

Ибн Муборак ҳам кўплаб ҳадисларни ундан ривоят қилар, унинг мавъизаларидан ва хушмуомалалигидан таъсирланарди. У ҳақида: “У сўзларди ва шу билан бирга, кўз ёшлари ҳам юзига томчилаб турарди.” – дер эди.[8]

Ундан кўп фойда кўрганлиги ва унинг сўзларидан қаттиқ мутаассир бўлганлигини эслаб, унинг зуҳд-тақвоси, ўзини тийиши ҳақида ақлни лол қолдирувчи воқеаларни ҳикоя қилиб, шундай деди: “Менга ҳамсуҳбатлар ичида Вуҳайбдан-да манфаатлиси бўлмаган. У меваларни истеъмол қилмасди. Йил охир бўлиб мевалар тугаб кетгач, қорнини очиб унга қараб: “Эй, Вуҳайб, сен меваларни тарк қилганинг учун ҳеч бир зарар кўрганингни кўрмапяпман”, – дер эди.[9]

Дарҳақиқат, тарих зарварақларида, ибн Муборакнинг тақволари ҳақида ажойиб хотиралар сақланиб қолган. У: “Албатта, шубҳали бир дирҳамни қайтаришим, юз минглаб, ҳаттоки олти юз минг дирҳамни садақа қилмоғимдан яхшироқдир”, – дер эди.[10]

Яна унинг сўзларидан: “Албатта ҳалолдан топилган бир дирҳамни садақа қилмоғим, мен учун шубҳали олтмиш дирҳамни садақа қилмоғимдан яхшироқдир.”[11]

У: “Иш, Довуд ат-Тоий қилган ишдир” – дер эди.[12] Яъни Довуд ат-Тоий, қоринларига фақатгина ўзлари билган, ҳалол таомларнигина истемол қилган ва илло тупроқ билан тўлдирган ўн кишининг бирларидир.[13]

Бу ибн Муборакнинг тақволари ҳақидаги сўзлардир. Тезда у кишининг феъллари яъни қилмаган ишини гапирмайдиган, ўзи итоат қилмайдиган ишини буюрмайдиган ва ўзи қайтмайдиган ишидан қайтармайдиган кишилар тоифасидан эканлигини кўрамиз.

Унинг художўйлигини баён қилишдан олдин, унинг тақвоси қандай эканлиги ва тақволи муъмин қандай бўлиши лозимлигига далолат қилувчи сўзларини келтирамиз. У: “Агар киши юзта нарсадан ўзини сақлаб, эҳтиёт бўлсаю, биттасидан сақланмаса, у тақводор-парҳезкор эмасдир. Кимдаки жоҳилликдан бир хислат бўлса, бас у жоҳиллар (гуруҳ) зумрасидандир”.

Аллоҳ таолонинг, Нуҳ (а.с.)га айтган ушбу сўзини эшитмадингми? “Албатта, Мен сенга жоҳил-нодонлардан бўлмасликни буюраман.” [14] Бундай инсон, Абдуллоҳ ибн Муборак наздида тақволи инсондир. Абдуллоҳнинг ўзининг тақвоси ҳам шундай эди. Унинг тақво ва парҳезкорлиги ҳақида шундай ҳикоялар келтирилади. “У ўзи ҳоҳлаб турган таомдан дўстлари ҳам қўшилиб емагунларича тотиб ҳам кўрмасди. Агар бирор бир таомни емоқчи бўлса, бирор кишини меҳмонга айтар ва у билан бирга ўша таомдан танаввул қиларди.” Бу хусусда Авзоийнинг ушбу сўзларини эслар эди. У: “Уч таом хусусида; саҳарлик ва ифторлик учун ҳозирланган ҳамда меҳмон учун тортилган таом учун ҳисоб йўқдир.” – дер эди.[15]

Агар хизматкорлари молларни сотаётган вақтида Наби Саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиб сотган бўлса, у молнинг пулидан овқатланмас эдилар ва унга: “Сен Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиб, у зот Саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўкларга кўтардинг, бу сабабли ўзинг ҳам мақталдинг ва одамлар сенинг нарсаларингни сотиб олдилар” – дер эдилар.[16]

У Марвдаги жоме масжидда фақатгина жума намозини ўқир, нафл ибодатларни эса у масжидда адо қилмасди. Чунки унинг фикрича Абу Муслим ундан бир қисмини ғасб қилиб олганди.[17]

Абдуллоҳнинг опа-сингиллари бор эди. Уларнинг оталарининг Марвда бир боғи бўлиб, уни Абдуллоҳга туҳфа қилганди. Абдуллоҳ улғайиб, балоғат ёшига етгач илм аҳллари билан ҳамсуҳбат бўлиб, ўзи ҳам толиби илм бўлди. Кунлардан бир куни Абдуллоҳ опа-сингилларининг ёнига келиб: "Отамиз бу боғни сизларга бермасдан, фақатгина менинг ўзимгагина тортиқ қилиб, ўзига муносиб бўлмаган ишни қилди. Отаси тортиқ қилган кишилар ичида, бу боғга мендан кўра ҳақлироқ киши йўқ, чунки у менинг боғимдир. Энди мен бу боғни Аллоҳ азза ва жалланинг китобига мувофиқ ўзаро ўртамизда тақсимланиши учун қайтараман, сизлар отамиз қилган ишни тузатмоқлигига ижозат беринглар”, – дедилар. Опа сингиллари: "Сенга ҳам, отамизга ҳам бу боғнинг тасарруфоти учун ижозат. Бу боғ отамиз сенга ҳадя қилганларидек, сен учун ҳалолдир", – дедилар. У: “Йўқ, бу боғни ўртамизда мерос қилиб тақсимланишига ижозат беринглар”,– дедилар. Улар рухсат бердилар. Шундан сўнг Абдуллоҳ уйланиб, бир ўғил фарзанд кўрди. Опа-сингиллари ўз улушларини унинг ўғлига ҳадя қилдилар. У фарзанд ҳам вафот этди ва Абдуллоҳ фарзандининг улушини меросхўр сифатида қабул қилди. Боғ, отаси берганидек яна Абдуллоҳга қайтиб келди.[18]

Тафаккур қиладиганлар учун бунда ибрат ва насиҳатлар бордир. Агар инсон Аллоҳнинг ҳаққини билиб, шубҳалардан парҳез қилса, албатта, унинг ризқи камаймайди. Ибн Муборак, қиёмат кунида Аллоҳнинг азобидан нажот топишлиги учун жидди-жаҳдини аямасди. У зотнинг кишиларни таажжубга соладиган тақводорликларидан бири, у Шом диёрида бир кишидан қаламини фойдаланиб туриш учун олиб, қаламни эгасига қайтаришни унутиб, Марвга келдилар. Қарасалар, қаламни ўзлари билан олиб келибдилар. Бас, Шомга қайтиб бордилар ва қаламни эгасига қайтардилар.[19]

Бир киши унга: “Бу китобни мен учун кўтариб элтиб бер”, – деди. У: “Сен учун бир туякашни ёллайман ва унинг ижара ҳақини ҳам ўзим тўлайман”, – дедилар.

Ҳеч қандай оғирлиги бўлмаган китобга нисбатан у кишининг ҳурмат-эътибор ила қилган муомала, художўйликларига қара!!!

Бу, у зотнинг тақволарига келтирилган мисоллар шодасидан бир тугун бўлиб, ундан бир боб очилса, бошқалари ҳам унга эргашиб очилиб кетаверади.[20]

Ривоят қилинишича, у киши кенг бир дала узра сафарга чиқдилар. Дарёга етгач отдан тушиб, найзаларини ерга қададилар ва отни унга боғлаб қўйдилар. Таҳорат олиб намозга киришдилар. Салом бергач қарасалар, отлари бировнинг экинзорида ўтлаб юрган экан. “У ҳаромдан озуқланди, энди у билан ғазотга чиқиш дуруст эмас.” – деб отни экин эгасига қолдириб, бошқа от сотиб олдилар ва у билан йўлларида давом этдилар.[21]

Мана шу, дини саломат бўлиши учун дунёсидан зарар кўрса ҳам парво қилмайдиган, ҳисоб кунидан хавфсираган, художуй Ибн Муборакнинг тақвосидир. Бу Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида марҳамат қилган кишидир. Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:


Киритилган вақти: 21/07/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3326
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/abdulloh-ibn-muborak-barcha-ulugliklarni-ozida-jamlagan-imom
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 20:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг