Долзарб мавзу

Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир!!!

Мазҳабсизликни ёйилиши Ислом динига хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Мазҳабсизлар ўзларини бирор-бир мазҳабга амал қилмасликларини даъво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. Бундан бошқа иложлари ҳам йўқ. Негаки, ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўлолмайди. Чунки бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни чиқариб олишга етарли даражада илмий ва ақлий қувват лозим

 

ҲАШАВИЙ АВЛОДЛАРИ

Кимда ким Аллоҳ таоло ҳақида «Ўз зоти билан Аршга қарор топди», «Ўз зоти билан Аршдан тушади»,

 

Ҳанафий мазҳабида жума намозидан аввалги ва кейинги суннат намозларининг баёни.

Маьлумки,мўмин-мусулмонлар беш маҳал фарз намозлари билан бирга Суннат намозларини ҳам ўқишади. Суннат намозлар муаккада ва ғайри муаккадага бўлинади, яьни таькидланган ва таькидланмаган суннатлар. Муаккада суннатлар ҳукм жиҳатдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бардавом бажарганлари учун вожибга яқин мақомда туради. Уларга бепарволик қилиш мумкин эмас.

Ҳанафий мазҳабимиз фиқҳий матнларида ёзилишига кўра, фарз намозлари билан ўқиладиган таькидланган суннатлар қуйидагилардир:

 

Кофирлар борасида нозил бўлган оятни мусулмонларга нисбатан қўллаш

Замонимизда турли фикр ва тушунча соҳиблари томонидан динни нотўғри англаш ва баъзи масалаларда ғулуга кетиш натижасида оят ва ҳадисларни мусулмонларга нисбатан ноўрин қўлланилиши кузатилмоқда. Шулардан бири тавассул масаласидир. Тавассулни тўғри англамасдан, асл моҳиятига етмасдан туриб, бу амални қилган кишиларга Зумар сурасининг 3-оятини қасддан қўллаётган кишилар учрамоқда. Уларга яқин ўтмишда ўтган Аҳли сунна ва жамоанинг етук уламоларидан бири Муҳаммад Закий Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини келтиришни лозим деб топдик:

 

ФИҚҲ АБУ ҲАНИФАНИНГ ФИҚҲИДИР!

Китоб ва суннатга энг яқин мазҳаб Ҳанафий мазҳабидир. Ақл ва мантиққа энг мувофиқ келадиган мазҳаб Ҳанафий мазҳабидир. Шариат мақсадларига энг яқин мазҳаб Ҳанафий мазҳабидир. Бандаларга энг енгил мазҳаб Ҳанафий мазҳабидир. Дунёда энг кенг тарқалган мазҳаб Ҳанафий мазҳабидир. Маҳкамалар учун энг собит ҳукм Ҳанафийлар ҳукмидир.
“Шарҳи маъонил осор”ни ўқиган ва у ҳукм қилгани каби ҳукм қилган киши бунга амин бўлади. Бунга далил бу мазҳабнинг кенг тарқалгани, кишиларга мақбул бўлганидир!

 

Мусулмонни кофир деб бўлмайди

Аллоҳнинг ягоналиги, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг элчиси эканига иймон келтирган киши мусулмон ҳисобланади. 

Ислом борасидаги кўпгина хатолар қатори бу масаладаги хато ҳам асосан кишиларнинг диний билим савиясининг йўқлиги ёки хатолигидан келиб чиқади. Энг ёмони ўша камчиликни тўғрилашга ҳаракат қилмасликдир. Шу сўзни тили билан айтиб, қалби билан тасдиқ этса бўлди. Ҳеч кимга инсоннинг иймонини ўлчаш ҳуқуқи берилмаган. Минг афсуски, сохта салафий ва шу каби адашган гумроҳ кишилар гуноҳ иш қилиб қўйган мусулмонларни кофир деб, унинг қони ва молини ҳалол санамоқда.

Мусулмон кишини кофирга чиқариш мумкин эмаслиги борасида Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Уч нарса иймоннинг аслидир:

 

СЕН ОЛАМНИНГ ХЎЖАЙИНИ ЭМАССАН!

Борлиққа нисбатан ер сайёраси океандаги бир томчи сувчалик ҳам эмас. Шундай бўлсада ана шу кичкина сайёрадаги бир бўккан одамча кишиларга: "Мен сизнинг олий роббингизман!", деган эди. Муҳими шуки, ана шу "мен сизнинг роббингизман" деган одамчани бизнинг олий Роббимиз денгизнинг шўр сувига бўктирди. Сўнгра уни инсонларга ибрат бўлиши учун ўчиб қолган жасад ҳолида қирғоққа улоқтирди. Аллоҳнинг биз бандаларига ибрати кўп. Аммо ундан ибратланадиган бандалари оз. Ҳали ҳам баъзилар ўзларини борлиқнинг маркази деб ўйлашади. Ҳамма гўё уларнинг атрофидан айланиши шарт.
Улардан бўлиб қолмаслик учун доимо қуйидагиларни кўз ўнгимизда қўйишимиз лозим:

 

Беморлик – ҳам неъмат, ҳам...

Ислом динида касални зиёрат қилиш энг улуғ савобли амаллардан бири ҳисобланади. Барча эзгу амаллар каби бу ишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Киши бемор бўлганда савобли ва хайрли ишларни қила олмай қолса, бемор пайтида ҳам шу ишларининг савоби ёзилаверади. Муборак динимизда беморнинг ҳар бир ҳолати ибодат қилган қаторида саналади. Касаллик туфайли мусулмон киши улкан ажру савобни қўлга киритади, гуноҳлари кечирилади. Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Мусулмонга қийинчилик, касаллик, ташвиш, хафалик, азият ва ғам-ғусса етадиган бўлса, ҳаттоки тикон кирса ҳам, Аллоҳ таоло ўшалар билан унинг гуноҳларини кетказади" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

 

Тортишув ва муросасизлик гуноҳи кабирадир

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади» (Бақара сураси, 204).

Яъни, шундай кимсалар борки, баён қилиш санъати етуклигидан гапираётган гапидан лол қоласан, ҳайратланасан. Лекин улар ёлғончи, мунофиқдирлар. Уларнинг «ҳунарлари» бу дунёдагина ўтади. Охиратда эса қалбларидаги сирлардан бохабар бўлган, ғайбларни билгувчи Зотгина ҳоким бўлади.

Бугунги кунда мана шундай гапдонлар мусулмонлар орасида ихтилоф ва тафриқани келтириб чиқармоқдаки, шу пайтгача ҳамжиҳат бўлган мусулмонлар ўзлари билмаган ҳолда тафриқага бўлиниб қолмоқдалар.

 

Мусулмоннинг вафодор аёли

Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«Мусулмоннинг хотинидек аёлни дунёда тополмайсиз. Унинг каби вафодорни оламда йўқ. Бунинг исботи шуки, у эр­нинг хизмати билан бирга унинг­ ота-онаси, ака-укасининг ҳам хизматини қилиб, дуосини олаверади. Ваҳоланки эрнинг ота-онасига хизмат қилиш унга вожиб эмас. Узоқ қариндошингиз келса ҳам уни ҳам очиқ чеҳра билан кутиб олаверади. Сиз йиллаб мусофирликда юрсангиз ҳам сизни кутиб юраверади. Ваҳоланки, аёлнинг рухсатисиз 4 ойдан ошиқ муддатга мусофир бўлиш мумкин эмас. Кечаси соат 2 да келсангиз ҳам, эшикни очиб, сизга овқат ҳам қилиб бераверади…

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг