Мақолалар

Мусулмоннинг вафодор аёли

Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«Мусулмоннинг хотинидек аёлни дунёда тополмайсиз. Унинг каби вафодорни оламда йўқ. Бунинг исботи шуки, у эр­нинг хизмати билан бирга унинг­ ота-онаси, ака-укасининг ҳам хизматини қилиб, дуосини олаверади. Ваҳоланки эрнинг ота-онасига хизмат қилиш унга вожиб эмас. Узоқ қариндошингиз келса ҳам уни ҳам очиқ чеҳра билан кутиб олаверади. Сиз йиллаб мусофирликда юрсангиз ҳам сизни кутиб юраверади. Ваҳоланки, аёлнинг рухсатисиз 4 ойдан ошиқ муддатга мусофир бўлиш мумкин эмас. Кечаси соат 2 да келсангиз ҳам, эшикни очиб, сизга овқат ҳам қилиб бераверади…

 

Бемор яқинларимизни карантин даврида масофадан туриб йўқлайлик!

Ислом динида касални зиёрат қилиш энг улуғ савобли амаллардан бири ҳисобланади. Барча эзгу амаллар каби бу ишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Киши бемор бўлганда соғ пайтидан кўра яхшироқ амал ёзилади. Унинг ҳар бир ҳолати ибодат қилган билан тенг.

Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касалнинг инграши – тасбеҳ, оҳи – таҳлил, нафаси – садақа, уйқуси – ибодатдир, бир томондан иккинчи томонга ағдарилиши – Аллоҳ йўлида жидду жаҳддир. Унга соғлик вақтидаги амалдан яхшироқ амал ёзилади”, – дедилар.

 

СОХТА САЛАФИЙЛАРГА ЭРГАШМАНГ!

Бугунги глобаллашув жараёнида Ислом умматлари ўртасида турли тафриқалар келиб чиқмоқда. Билиб-билмай хар хил фирқаларнинг таъсир доирасига тушиб қолган баъзи ёшларнинг бундай хато йўлга кириб қолаётгани кузатилмоқда. Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган “сохта салафийлик” оқими ўзларининг ақидавий ва ҳуқуқий масалаларини кўпинча суриялик Ибн Таймия (1263-1328) таълимоти билан асосламоқчи бўлишади. Ибн Таймия асарларида, исломга турли бидъатлар кириб қолгани айтилиб, мусулмонлар ва улар яшаётган жамиятларни, Қуръон ва суннат таълимотига асосланган йўлга солиш зарур, деган ғоялар илгари сурилади.

 

Инсон қадрланган ўлкага Аллоҳнинг раҳмати ёғилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Яхшиликлар, хайрли ишлар бардавом бўлиб, инсон қадри улуғланган юрт доимо тараққий этади. Халқи ҳамжиҳатликда, меҳр-муруватда умргузаронлик қилади. Шу боис ҳам мамлакатимиздаги бош ислоҳотларда инсон шаъни, унинг қадр-қимматига катта эътибор берилмоқда.

 

ШАХС ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА АҚИДАНИНГ ЎРНИ

Соғлом ақида улкан мўжизалар яратади. Зеро, у қайси инсоннинг қалбидан жой олса, уни хотиржам, руҳан тинч ва ҳаётидан мамнун қилиб қўяди. Ақиданинг шахс ва жамият ҳаётидаги ўрни жуда катта, самараси эса беададдир. Қуйида уларнинг айримларини зикр қилиб ўтамиз:

Биринчиси, шахсдаги нафс хотиржамликка ва ҳаётидан қўрқмай яшашга ўргатади.Мусулмонкиши ўлим ҳақ эканини, бугунми ё эртами, унга ҳам навбат етишини билади. Аллоҳ таоло умрни ўлчаб берганига аниқ ишонади. Чунки Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Аллоҳ бирор жонни ажали келганида кечга қолдирмас. Аллоҳ қилаётган (барча) амалларингиздан хабардордир”, деган. (“Мунофиқун” сураси, 11-оят). Шунингдек, ажали етса, уни бир лаҳзага бўлсин кейинга суриш имконсизлигини ҳам билади. Шунинг учун у ҳаёт йўлларида собитқадам бўлади, ҳеч нарса зарар қилмайди, бирор нарса учун ўзини хор қилиб қўймайди, соғлом ақида эгаси Парвардигори ҳузуридан келган ҳамма нарсани тақдирига розилик билан қарши олади.

 

Ғийбат барча яхшиликларни кул қилиб барбод қилади.

Билингки, ғийбат кишиларда тарқалган энг хунук хислатлардандир. Бу хислатдан кишиларнинг озгинасигина омонда қолади, холос. Агар Аллоҳ бу ёмон хислатдан асрамаса ва ёки Пайғамбари ўзи гувоҳ бўлган кишиларни бу ёмон иллатдан огоҳ этиб қайтармаса ва ёки замонасининг марди ҳақ кишилари таъсирли сўзлари ила ўз қўли остидаги кишиларни қайтармаса бундан тийилиш анча қийин ва мушкулдир.

 

ҚАВМИНИНГ ҚАНДАЙ ҲАМ ЁМОН ОДАМИ У!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг барча гаплари ҳикмат эди. у зот билан бўлган ҳар-бир лаҳза дарс эди. у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир лаҳзалари кумуш лавҳаларга олтин ҳарфлар билан ёзилиши лозим бўлган лаҳзалардир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шунақанги инсон эдиларки, у зотга ўхшагани башарият тарихида учрамайди. Бунинг ўзи алоҳида ҳикмат, алоҳида дарс. Бунинг ўзи алоҳида ёзилиши шарт!

 

Кибр кирган бошга илм кирмайди

Бошига ҳаво тўлиб қолган

Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:

— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:

 

Лақаб қўйманг!

Биз бирор исмни эшитганимизда, бирор кишини тасаввур қиламиз, исмдан мурод ўша киши эканлигини англаймиз. Инсонлар муомала жараёнида бир-бирини чақиришлари учун исмлардан фойдаланади. Исм қўйилганда яхши ниятлар, орзулар қилинади.

Баъзида, кишилар дўсти ёки умуман бошқа бировни ўз исми билан эмас, аксинча, исмининг бузилган шакли билан, лақаб билан чақириши кузатамиз. Лақаб қўйиш бизда асосан салбий маънода ишлатилса-да, аслида лақаб бировнинг шаъни, қадр-қимматини кўтариш ёки паст санаш учун ишлатилади. Масалан, Амин, Сиддиқ, Форуқ каби лақаблар кишининг яхши сифатлари эвазига уларни мақташ, мақомини кўтариш учун қўйилган. Ёки, кўр, кар, ғилай каби инсоннинг хулқида ёки хилқатида мавжуд камчиликларини лақаб қилиб қўйишдан мақсад – кишининг устидан кулиш, масхаралаш ва уни паст санашдир. Бу инсонийлик одобига умуман зиддир.

 

Ижтимоий иллатлардан сақланиш–ёшларнинг бурчидир

Миллий кадриятларимиз ёшларни барча ёмонликлардан сақланадиган, яхши амалларни қилишга рағбат қиладиган, виждонли, ўта сезгир, иродаси маҳкам, ақли соғлом, хулқи чиройли, жисми бақувват, жамиятга наф келтирувчи, оиласи, маҳалласи, Ватанини ҳимоя қилувчи, юртни обод қилувчи бунёдкор, ўзига юклатилган маъсулиятни мукаммал адо этувчи шахс бўлиб камол топишга даъват этади.

 

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни ўртага қўйиб барака сўраганликлари

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни ўртага қўйиб барака сўраганликлари, эҳтиёжларини (у зотнинг қабри олдида) сўраганликлари ва бароридан келгани ҳақида

 

Ибратли қиссалар туркумидан

Али (розияллоҳу анҳу) ўзлари учун қадрли бўлган қимматбаҳо совутларини йўқотиб қўйдилар...
Бир муддат ўтгач, уни бир зиммий (ислом юртида яшовчи ўзга диндаги) киши Куфа бозорида сотаётганини кўриб, таниб қолдилар ва зиммийга: “Бу менинг совутим, мен уни фалон куни, фалон жойда туямдан тушириб қўйган эдим”, дедилар. Зиммий: “Эй мўминлар амири! Бу совут меники ва қўлимда турибди”, деди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг