Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёшларни никоҳлаб қўйиш билан масъулият ниҳоясига етмайди

 
 

Жомбой туман "Иброҳим ота" жоме масжиди имом хатиби Анвар Аҳмедов туман "Оила" илмий амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда Жомбой маиший хизмат  кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида “Ёшларни оилага тайёрлаш” ўқув машғулотида иштирок этди.

Ота-оналар, жамиятдаги етакчи доираларнинг ёш авлодни оилали қилиш борасидаги бурчлари уларни никоҳлаб қўйиш билан чекланмайди. Балки, келинлик ва куёвликка номзод ёшларга никоҳ, оила, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, оила тутиш сирлари, эр-хотинлик муносабатлари каби нарсаларни ўргатиши ҳам зарур. Мутасадди ташкилотлар билан бир қаторда имом-хатиб ва диний соҳа вакиллари ҳам ёшларни оилага тайёрлашда ҳиссаларини қўшиши лозим. Жомбой туманида бўлиб ўтган тадбирда қатнашган  148 нафар (74 та жуфтлик) оила қурувчи ёшларга “Оила муқаддас даргоҳ” мавзуси остида оила қуриб яшашнинг аҳамияти, оила ва никоҳнинг масъулият ва жавобаргарлиги, оила аъзоларининг бурч ва вазифалари каби мавзуларда тушунчалар берилди.

Дарҳақиқат, барпо бўлаётган оилаларнинг мустаҳкам бўлиши учун барча зарурий чораларни кўриб, бу аҳамиятли иш бўйича ҳар бир соҳанинг мутахассислари ўз имконларида бор ҳиссасини қўшишлари яхши натижаларга олиб боради, иншааллоҳ.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 28/12/2019 15:19;   Кўрилганлиги: 1414
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yoshlarni-nikohlab-qoyish-bilan-masuliyat-nihoyasiga-etmaydi
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 18:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг