Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёшлар тарбияси энг устувор вазифалардан биридир

 
 

Булунғур туман бош имом хатиби Тўлқин домла Равшанов тумандаги Самарқанд маҳалласи аҳолиси билан, Ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмаслик, Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш ва бошқа мавзуларда суҳбат ўтказди.

Дарҳақиқат, ёшлар тарбияси ҳар доимгиданда бугун долзарб ҳисобланади. Айниқса, бугунги глобаллашув даврида ўзига хос ва мос миллий, диний қадриятларга асосланган халқимизнинг тарбия борасидаги азалий анъаналари “оммавий маданият”, менталитетимиз, миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар таъсирида асл моҳиятини йўқотиб бораётгани барчамизни ташвишга солади. Ушбу жараёнга, яъни тарбия масаласига ўз вақтида жиддий эътибор қаратмасак, эртага кеч бўлиши, тузатиб бўлмас даражадаги оқибатларга олиб келиши мумкин. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирингизнинг боласига одоб бермоғи, ҳар куни ярим соъ миқдорида садақа қилиб тургандан афзалдир”, деганлар (Жобир мбн Самурадан Термизий ривояти). Ушбу ҳадисдан равшан бўладики, фарзандга гўзал хулқ ва таълим-тарбия бериш мол-дунё сарфлаб, садақа қилишдан савобли ҳамдир.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 15/11/2019 10:44;   Кўрилганлиги: 1306
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yoshlar-tarbiyasi-eng-ustuvor-vazifalardan-biridir
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 12:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг