Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Вилоят вакиллигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Самарқанд вилоят вакиллиги биносида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоятдаги Тойлоқ, Оқдарё ва Пайариқ туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида ўтказилган ушбу йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва вакил ўринбосарлари қатнашди.

Кун тартибида имом-хатибларнинг бузғунчи оқимларни Юртимиз тинчлиги ва жамият барқарорлигига қаратилган тажовузларига қарши муросасиз муносабатда бўлиб, барчани огоҳликка чақириш, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида диний-маърифий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, Мамалакатимизнинг динлараро тотувлик ва бағрикенглик сиёсатига ҳамоҳанг равишда фаолият юритиб, Юрт тинчлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, уларни турли оқимларнинг таъсирига тушиб қолишларини олдини олишда амалга ошириладиган ишлар, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларда соғлом ақидани шакллантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/10/2019 13:44;   Кўрилганлиги: 1501
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/viloyat-vakilligida-navbatdagi-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 18:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг