Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Вилоят бош имом-хатиби жойларда бўлиб имом-хатиблар билан учрашди

 
 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов бугун Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ, Пастдарғом, Нуробод туманларида бўлиб, имом-хатиблар, аҳоли, ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар билан учрашди.

Имом-хатиблар билан бўлиб ўтган учрашув жараёнида, имом хатиб ва барча диний соҳа ходимларининг бузғунчи оқимларнинг юртимиз тинчлиги ва жамият барқарорлигига қаратилган тажовузларига қарши муросасиз муносабатда бўлиб, барчани огоҳликка чақириш, Мамалакатимизнинг динлараро тотувлик ва бағрикенглик сиёсатига ҳамоҳанг равишда фаолият юритиш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар олиб бориш, асл ва эзгу диний маърифат, мотурудия таълимоти, ҳанафий мазҳаби ҳукмларини оммага чиройли равишда етказиш, Ватан равнақи, юрт тинчлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга ўз ҳиссаларини қўшиш, оммавий ахборот воситаларида долзарб мавзуларда чиқишлар қилиш ва ҳозирги кундаги муҳим масалаларга оид китоблар тасниф этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларда соғлом ақидани шакллантириш бўйича тадбирларда фаол қатнашиш, хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб кетаётган ёшлар билан ўз дини, она Ватани ва оиласига содиқ бўлиш ҳақида суҳбатлар ташкил этилиши каби масалалар кўриб чиқилиб, зарурий тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Бош имом-хатиб З.Эшонқулов аҳоли вакиллари билан ҳам учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаб, ижобий ҳал этиш чораларини кўриб чиқди.

Бу каби учрашувлар вилоятмизнинг бошқа туманларида ўтказилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 26/10/2019 17:14;   Кўрилганлиги: 1500
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/viloyat-bosh-imom-xatibi-joylarda-bolib-imom-xatiblar-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 16:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг