Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг”

 
 

Ислом таълимотга кўра, тинч аҳоли устига бостириб кириш, уларни ваҳшийларча бўғизлаш, уйларини вайрон қилиш асло мумкин эмас.  Одамлар билан тинч ва тотув ҳаёт кечириш керак. Аллоҳ таол ўз каломида: “(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир”, дейди (Наҳл, 125).

Жомбой туман, “Ислом нури” жоме масжиди имом-хатиби Нурулло Юлдошев 35-мактаб ўқувчи ёшлари ва устозлар билан "Жаҳолатга қарши  маьрифат" мавзусида ўтказган тадбирда шулар ҳақида тўхталиб, “Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!” оятига биноан бузғунчи оқимлар қанчалик жаҳолат, фасод билан иш кўрмасин, биз уларга ўз маърифатимиз, илму салоҳият ва маънавиятимиз билан қарши куршсак, ўз мақсадмимзга эришамиз деди.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ўз каломида хабар берганидек, Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни ҳам, ҳидоят топган, тўғри йўлдан борувчиларни ҳам У билувчироқдир.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 25/10/2019 16:02;   Кўрилганлиги: 1403
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ular-bilan-eng-gozal-uslubda-munozara-qiling
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 11:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг