Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“У исроф қилгувчиларни севмайди”

 
 

Аллоҳ таоло бизларни риёкорлик, хўжакўрсинлик, манмансирашлик каби ножоиз ишлардан тийилиб, Ўзининг розилигини истаган ҳолда ҳаёт кечирмоғимизга буюради, ҳамда барча ишларимизни меъёрида қилмоғимизни ва ҳаддан ошмаслигимизни талаб қилади.

Қуръони Каримда:

“Шунингдек, енглар ва ичинглар, (лекин) исроф қилманглар! Зеро, У исроф қилгувчиларни севмайди”, (Аъроф сураси 31-оят) дейилган.

Бизнинг ўлкамизда исрофнинг турли хиллари мавжуд. Жумладан, тўйларимиздаги исрофгарчилик. Шариатимиз мўминларни барча нарсада, хусусан, маърака маросимларда ҳам мўътадил-ўртамиёна бўлишга буюради.

Имом-хатиблар томинидан аҳоли ўртасида бу борада тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Самарқанд шаҳридаги “Қўшбаққоли” жоме масжиди имом-хатиби Жобир домла Рустамов “Давлатшоҳ Самарқандий” ва “Тошкандий” маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказди. Тўй ва марка маросимлардаги дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳақида тўхталган имом домла,  агар ортиқча бойлигингиз-маблағингиз бўлса тиригу ўликка манфаати ва савоби тегсин десангиз шу маблағлар билан аввало фарзандларингизни, сўнг қавму-қариндошлар ва маҳалла-куйингиздаги ночор оила болаларини ўқитишга ёрдам беринг, билимли ва маърифатли бўлишларига сабабчи бўлинг ва ёки қишлоқ ҳудудларида бўлсангиз кўприк, йўллар каби халқнинг эхтиёжи тушадиган нарсаларга моддий ёрдам беринг. Ана ўшанда сиз истаган савоб ва садақаи жориялар бўлиб, икки дунё саодатига эришасиз, иншааллоҳ, дея насиҳатлар қилди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/01/2020 16:19;   Кўрилганлиги: 1570
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/u-isrof-qilguvchilarni-sevmaydi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 16:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг