ТЎЙ-МАЪРАКАЛАРДАГИ БИДЪАТ ВА ДАБДАБОЗЛИКНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом хатиби Ўткир Умирқулов шаҳардаги “Халифа Иброҳим” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари билан “Тўй ва маъракаларда бидъат-хурофотлар, дабдабозлик ва исрофдан сақланайлик “мавзусида давра суҳбати ўтказди.
“Ҳа, албатта, жамиятда турли хил иллатлар авж олаётган бир вақтда имом хатиблар, зиёлилар ва жамоатчилик жимгина томошабин бўлиб туриши хиёнат ҳисобланади. Шариъатимизда бажаришга кўрсатма берилмаган амалларни “бу иш савобли” дея қилсак, кимўзар, дабдабозлик, исроф билан қилинган тўй-ҳашамларни “бу урф-одат” деб айтсак, ҳам динимиз ҳам анъаналаримизга туҳмат бўлади. Маъарка-маросим, тўй ҳашамлардан мурод – хайр, эҳсон қилишдир. Риё-ю, исрофдан холи бўлмаган, шариъатимиз кўрсатмаган амаллар бидъатдир, катта гуноҳдир”, каби сўзлар билан ва ҳаётий мисоллар ҳамда ислом дини таълимотларида кўрсатилган аҳкомлар бўйича имом хатиб Ў.Умирқулов йиғилганларга тушунча берди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 07/10/2019 15:36; Кўрилганлиги: 1629
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 16:05