Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Тинчлик буюк неъмат

 
 

Тайлоқ тумани бош имом хатиби Бекмурод Исмоилов туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан 20-мактабда бўлиб, 9-10-синф ўқувчилари билан  экстремизм, терроризм балоси, тинчлик неъматининг қадрига етиш мавзуларида давра суҳбати ўтказди.

Тинчликдек буюк неъмат бугунги кунда дунёнинг барча жойида ҳам топилавермайди.  Афсуски,  ҳозирда динни ниқоб қилиб, ўзларининг манфур ниятларини амалга оширмоқчи бўлаётган  оқим аъзолари жиддий можароларни, зиддиятларни келтириб чиқариши, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги жиддий ташвиш туғдирмоқда. Динни қурол килиб олган баъзи экстремистик ҳаракатлар бугун умуман кишилик жамияти ҳаётига  таҳдид солаётгани энг ачинарли холдир. Энг ёмони бундай ёвуз гуруҳлар ўз тарафдорлари  сонини кенгайтиришга уринишаётгани ва ўз ёвуз ғояларини  турли хил замонавий воситалар, асосан  интернет тизимидан фойдаланган ҳолда  тарқатишга ружу қўйишган.

Мана шулар тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар берилгандан сўнг улар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилиб, давра суҳбати қизиқарли ва жонли тарзда ўтди.

  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 26/10/2019 14:43;   Кўрилганлиги: 1463
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/tinchlik-buyuk-nemat
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 19:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг