Тарбия ҳаёт – мамот масаласидир
Самарқанд шаҳар, “Зоминий” маҳалласи аҳолиси билан диний-маърифий мавзуда учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом ноиби Жавлон Ачилов қатнашиб, “Ёшлар, фарзандларимиз тарбияси ҳаёт-мамот масаласи” мавзусида маъруза қилди.
Дарҳақиқат, имом ноиби қайд этганидек, ушбу масала шу даражада муҳим эканлигидан таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини яхши англаймиз. Тарбия масалалари билан ота-оналар бўш вақтларида эмас, ҳар дақиқада шуғулланишлари зарур. Унинг учун жон куйдириш шарт. Энг муҳим жиҳат шуки, фарзандларимизни соғлом, комил инсон қилиб тарбиялайлик. Улар ўз ота-боболарига, тарихимизга, Ватанимизга, она тилимизга, ўз миллий қадриятларимизга, муқаддас динимиз анъаналарига содиқ бўлиб вояга етсинлар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 09/10/2019 15:18; Кўрилганлиги: 1628
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 21:32