Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёшларга соф Ислом таълимотларини етказиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда

 
 

Имом-хатиблар, имом ноиблари иштирокида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳар ойда давомли равишда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида диний-маърифий суҳбатлар давом этмоқда. Давра суҳбатларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш; соф Ислом таълимотларини етказиш; ёшларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш; жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, ёт ғоялар таъсирига берилиб кетиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида ўқувчиларга тушунчалар берилмоқда.

Пахтачи туман бош имом хатиби Исроил Амириллаев тумандаги 40-мактаб юқори синф ўқувчилари билан бўлиб учрашди. Суҳбат жараёнида ўқувчиларга ҳар бир инсон ўз туғилиб ўсган Ватанига садоқатли, ҳалол инсон бўлиб камол топиши кераклиги, бунда эса тарбия билан бир қаторда таълим ҳам муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапириб, “Ёшларни турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш” мавзусида ҳаётий мисоллар билан кенг ёритиб берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 14/10/2019 17:23;   Кўрилганлиги: 1178
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/sof-islom-talimotlarini-etkazish-boyicha-tadbirlar-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 23/02/2024 12:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг