Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Миллатлараро тотувлик тинчлик ва барқарорликнинг кафолатидир

 
 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали профессор ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрта” мавзусида давра суҳбати ва маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Самарқанд шаҳар “Руҳобод” жоме масжиди имом ноиби Акмал Муродов иштирок этиб, миллатлараро тотувлик жамиятда тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилиши, диний бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатиши, дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланиб, яхшилик, тинчлик, дўстлик каби хусусиятларга таяниши, одамларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этиши ҳақида сўзлаб берди.

Давра суҳбатида талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга маърузачилар атрофлича жавоб берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 16/10/2019 15:52;   Кўрилганлиги: 1366
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/millatlararo-totuvlik-tinchlik-va-barqarorlikning-kafolatidir
Чоп этилган вақт: 23/02/2024 11:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг