Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Лоқайдлик ижтимоий иллатдир

 
 

Самарқанд шаҳар “Мурод Авлиё” жоме масжидида  имом-хатиби Ҳусенов Фахриддин маҳаллаларда фаолият олиб бораётган отинойилар билан йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида бугунги кунда энг долзарб бўлиб турган миссионерлик, ўз жонига қасд қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Унда сўзга чиққан Мурод Авлиё жоме масжидида  имом-хатиби Ф. Ҳусенов “Миссионерлик – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. Мамлакатимиз Конститутциясининг 7-боб, 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, дея белгилаб қўйилган. Бундай ғаразли иллатларга қарши самарали кураш олиб бориш учун биринчи навбатда аввало бефарқ, лоқайд бўлмаслигимиз шарт. Лоқайдлик ижтимоий иллат сифатида оғир оқибатларни келтириб чиқаришини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Бугунги глобаллашув даврида ўзлигимизни, миллийлигимизни асраб-авайлаш, диний қадриятларга содиқлик туйғусини ўсиб келаётган келаётган ёш авлод онгига сингдириш, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, келгуси авлодларга бекаму кўст етказиб бериш ҳар биримизнинг муқаддас инсоний бурчимиздир”, - деди.

Шунингдек, тадбирда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича сўз юритилиб, бу каби ҳолатлар содир бўлганда таъзияда иштирок этмаслик зарурлиги таъкидланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 14/11/2019 10:56;   Кўрилганлиги: 1492
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/loqaydlik-ijtimoiy-illatdir
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 09:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг