Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Имом-хатиблар тамонидан маърифий суҳбатлар олиб борилди

 
 

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 20 сентябрь куни қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва жойлардаги диний соҳа ходимлари ҳудудлардаги 45 та масжидда тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб борди. Хусусан: Самарқанд шаҳридаги “Лаҳутий”, “Хўжа Абду Даърун”, “Хўжа Исҳоқи Вали”, “Дамариқ”, Тайлоқ туманидаги “Хўжа Сакко”, “Тайлоқ ота”, “Маданият”, “Жумабозор”, Ургут туманидаги “Ҳазрати Умар”, “Ғавсул Аъзам”, “Ургут марказий”, “Чубин”, Булунғур туманидаги “Амир Ҳамза”, “Килдон”, Оқдарё туманидаги “Махдуми Аъзам”, “Лойиш”, “Янгиқўрғон”, Қўшработ туманидаги “Домла Омонулло Охун”, “Неъматулла хўжа”, Иштихон туманидаги “Эшон Темирхон тўра”, “Иштихон”, “Полвон ота”, Пайариқ туманидаги “Имом Бухорий”, “Мўлла Тоҳир”, “Олим шайх”, “Ислом нури”, Каттақўрғон туманидаги “Мойбулоқ”, “Қаландархона”, “Кичик кўрпа”, Нарпай туманидаги “Нақшбандий”, “Оқ масжид”, “Кўк ота”, Пастдарғом туманидаги “Нурул Ислом”, “Абдурасулбой”, “Бешбола”, Жомбой туманидаги “Исломобод”, “Ушунтепа”, Самарқанд туманидаги “Хўжа Аҳрори Вали”, “Хўжа Абду Берун”, “Имоми Аъзам”, Каттақўрғон шаҳридаги “Машраб”, “Қориравот”, “Муҳаммад Нақиббек”, Пахтачи туманидаги “Хўжа Зиёвуддин”, “Тошкўприк”, масжидларида “Неъматларга шукроналик”, “Тинчликни қадрига етиш”, “Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари”, “Фарзанд тарбиясига эътиборли бўлиш”, “Оила-муқаддас даргоҳ” ва бошқа ижтимоий мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Ушбу суҳбатларда жами 9 000 нафардан зиёд намозхонлар иштирок этди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/09/2022 14:43;   Кўрилганлиги: 389
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/imom-xatiblar-tamonidan-marifiy-suhbatlar-olib-borildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 21:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг