Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

ИМОМ БУХОРИЙДА ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ, ФОТОКЎРГАЗМА ДАВОМ ЭТАДИ

 
 

Туркиялик таниқли фотограф Орҳан Дургут Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўзининг фотокўргазмасини ташкил этди. Фотокўргазма асарларида дунёнинг 60 та Ислом шаҳарларининг тарихий бино ва муқаддас қадамжолари акс эттирилган. Эътиборлиси фотограф Имом Бухорий илмий сафарларда бўлган Макка, Мадина, Басра, Куфа, Бағдод, Дамашқ, Қайсария, Асқалон ва Эъзоб шаҳарларида бўлиб, у ердаги машҳур Ислом маданий меросларини ўз ижодида акс эттирган. Орҳан Дургутнинг фотожамланмасидан Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент, Термиз шаҳарларида жойлашганмуқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар хусусан, Имом бухорий ёдгорлик мажмуаси, Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда, Ичан Қальа, Ҳаким Термизий, Хасти Имом, Кўҳна Арк каби машҳур тарихий обидалар ва мақбаралар ўрин олган.    

Мазкур фотокўргазма Имом Бухорий таваллуд топган ой (810 йил, 20 июль) муносабати билан ташкил этилаётганлиги боис, муҳаддиснинг “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг қўлёзма нусхалари ҳам кўргазма доирасида халқимиз эътиборига ҳавола этилмоқда.  

Имом Бухорий “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг қўлёзма нусхалари” ва “Дунё ислом шаҳарлари” номли халқаро фотокўргазма жорий йилнинг 19 июлидан 19 августига қадар давом этади.

Бундан ташқари бугун 19 ибль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг қўлёзма нусхалари” ва “Дунё ислом шаҳарлари” номли халқаро фотокўргазма жараёнида илмий амалий ўқув семинари ҳам бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори У.Уватов, ЎМИ Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов, СамДУ филология фанлари доктори, профессор Д.Салоҳий, Туркиялик таниқли фотограф Орҳан Дургутлар ўз маърузалари билан ўқув семинар қатнашчиларига керакли маълумотларни етказди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 19/07/2019 15:26;   Кўрилганлиги: 1201
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/imom-buxoriyda-oquv-seminar-bolib-otdi-fotokorgazma-davom-etadi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 16:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг