Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Илм берилганларнинг даражаси

 
 

Қўшработ тумани “Нонберди ота” жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан Саидқулов тумандаги 87-мактабда бўлиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди. Ўқувчилар билан илмнинг фазилати хусусида суҳбатлашиб, илм кишини икки дунё саодатига элтиши ҳақида гапирар экан қуйидагиларни айтди:

“Динимиз бизни ўзимизга ва жамиятга, дунё ва охиратга фойдаси тегадиган илм олишга тарғиб қилади. Илм нафсларнинг ҳаёти ва озуқаси, ақлнинг нуридир. Илм олишга тарғиб маъноси бир қанча ояти карима ва ҳадиси шарифларда ўз аксини топган. Илм соҳиблари – имон келтирганлар ичида хос бир мақом ва даражаларга кўтарилиши ҳақида Қуръони каримда хабар берилади: “...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят).

Шундан сўнг ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида ота-оналарнинг фарзанд олдидаги бурч ва вазифалари ҳақида имом-хатиб тўхталиб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 13/11/2019 16:20;   Кўрилганлиги: 1236
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ilm-berilganlarning-darajasi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 11:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг