Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашув

 
 

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг 9 май-“Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланмоқда. Бу кунда II жаҳон урушида, қатоғон йилларида миллатимиз, юртимиз келажаги йўлида қурбон бўлганларни хотирлаш билан бир қаторда халқ фаровонлиги учун фидокорона меҳнат қилган табаррук ёшдаги отахону онахнларимизга ҳам чексиз иззат ва эҳтиром кўрсатиш айёмидир. Шунингдек, она-Ватанимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган барча фахрийларимизни эъзозлаш, қадрлаш байрамидир.

Байрам муносабати билан амалга оширилаётган ишлар замирида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом хатиблар ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, байрам билан қутладилар ва совғалар тақдим этдилар.

Ургут туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Ургут туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари Нуралиев Шерали, Гадаев Бўрон, Боротов Раҳмон, Усмонов Ҳомид, Мелиев Муҳаммад ва Останақулов Қурбонларнинг хонадонларига бориб, 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" байрами билан табрикладилар.

Шунингдек, ушбу байрам муносабати билан Жомбой туман "Тўққизбой" маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси Ортиқов Ҳасан бобони "Кўк тўнли бобо" масжиди имом хатиби Н.Хидиров зиёрат қилиб, у кишининг суҳбатларида бўлди. Ҳасан бобо ҳозирги кунларимизни қадрига етиш, шукроналикни йўқотмаслик ҳақида гапириб, уруш йиллари, ўша машъум кунлар хотираси билан ўртоқлашдилар ва Аллоҳ таолодан ўтган юртдошларимизни барчаларини ўз раҳматига олиши, қолганларни фаровонликда ҳаёт кечиришларини сўраб дуо қилдилар. Ҳасан бобога хайр-эҳсон ва совғалар тақдим қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1294
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ikkinchi-jahon-urushi-qatnashchilari-bilan-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 13:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг