Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Гуноҳларнинг бу дунё ҳам зарарлари бор

 
 

Самарқанд туман бош имом-хатиби Баҳодир домла Шарипов ўзининг кўп йиллик меҳнати давомида халққа илм маърифат етказиш, яхшиликка чақириб, ёмонликлардан сақланишга даъват этиб келмоқда. Навбатдаги маърифий суҳбат тумандаги 74-мактаб ўқувчилари билан бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мавзусида суҳбат қурилди.

“Инсон ҳаётида савобли ва гуноҳ амал қилади. Албатта, савобли амалларнинг инсонга бу дунёда ва охиратда келтирадиган фойдалари бор. Худди шунингдек, қилаётган гуноҳларимизнинг ҳам бу дунёда ва охиратда келтирадиган зарарлари бор. Гуноҳ амалларни қилиб, жиноят содир этувчи кишилар Аллоҳнинг ғазабига учрайди, уларни мўминлар ёмон кўради. Гуноҳ сабабли ризқнинг баракаси бўлмайди ва у илмдан маҳрум қилади. Гуноҳ  сабабидан инсоннинг ақли камаяди. Гуноҳ кишига мана шу каби зарарларни олиб келади. Агар биз қалб поклигини, нафс хотиржамлигини, ризқ кенглигини, тоат муҳаббатини, маъсият нафратини ва энг муҳими Аллоҳ розилигини хоҳласак, гуноҳ, жиноят, ҳуқуқбузарликлардан сақланишимиз лозим”, дея ўқувчиларга жиноятнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берди.

Ҳурматли ота-оналар, мактабда фарзандингизга таълим ва тарбия бераётган устозларга ҳамма масъулиятни юкламанг. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онанинг ўзларига боғлиқдир. Боланинг рисоладагидек инсон бўлиб етишувида оиладаги тарбия биринчи восита экани эътибордан четда қолдирмаслик лозим.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги 


Киритилган вақти: 19/11/2019 13:14;   Кўрилганлиги: 1302
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/gunohlarning-bu-dunyo-ham-zararlari-bor
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 18:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг