Бешикдан қабргача илм изла
Булунғур туман “Ниёзмат” жоме масжиди имом-хатиби Муслиҳиддин Ҳидоятов Ниёзмат маҳалласидаги 11-мактабда 8-синф ўқувчилари билан “Илмнинг фазилати ва ҳозирги кунда юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар” тўғрисида суҳбатлашди. Ёш имом-хатиб ўз ҳаётидан мисол келтирар экан, ўрта мактабни аъло баҳолар билан битиргач, Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал-Беруний” ислом ўрта махсус билим юртида таҳсил олиб келганини эслади.
“Албатта, булар мамлакатмизда ёшларнинг дунёвий ва диний илмларнинг эгаллашлари учун барча шароитлар яратилганлигидандир. Илм ўрганишга интилиш ҳар бир мўъмин-мусулмон зиммасидаги буюк фарздир. Қуръони каримнинг илк ояти “Ўқи” амри билан нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмнинг фазилати шу даржадаки юқорида эканлигидан ва уни эгаллаш ўта зарурлигидан: “Бешикдан қабргача илм изла, илмни Чин мамлакатидан бўлса ҳам ўрганинглар”, деб таълим берганлар, дея ўқувчиларга илмнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 31/10/2019 15:28; Кўрилганлиги: 1612
Чоп этилган вақт: 12/09/2024 12:05