Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Асримиз вабосидан халқимиз ва келажак авлодни асрайлик

 
 

Ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир бўлиши, гиёҳвандлик, ичкиликбозликка берилиш, диний ақидапарастлик ва турли зарарли, бузғинчи оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича имом-хатиблар мактаб ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ёшлар билан бу каби салбий иллатларнинг оқибати, дунё ва охиратдаги зарарлари борасида суҳбатлар узвий равишда ўтказилмоқда. Самарқанд туман бош имом-хатиби Баҳодир домла Шарипов тумандаги 32-сонли умумий ўрта мактаб ўқувчилари билан учрашиб “Ўз жонига суиқасд қилишнинг оқибати нима?”, “Гиёҳвандлик ва ОИТС – умр заволи” мавзуларида суҳбатлашди. Унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари, устозлар ва маҳалла фаоллари қатнашди.

Тадбир давомида Ислом дини таълимотида инсон ўз сиҳат-саломатлигини сақлаш ва эҳтиёт қилиши асосий мақсадлардан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек, ҳар бир киши ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши ва унга асло бепарво бўлмаслиги, балки бу масалада жон куйдирмоғи, бунинг учун ёшларимиз ОИТС ҳақидаги маълумотларни билишларининг ўзи ҳам катта аҳамиятга эга эканлиги, улар касаллик ва вирус ҳақида, касалликнинг яширин белгилари, ривожланиши, даволаш, беморга ёрдам бериш, масалалари ва бошқаларни билиши зарур эканлиги қайд этилди.

Асримиз вабоси бўлган ОИТС ҳамда гиёҳвандлик офатидан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли иш ҳисобланиши айтиб ўтилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 18/12/2019 12:40;   Кўрилганлиги: 1320
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/asrimiz-vabosidan-xalqimiz-va-kelajak-avlodni-asraylik
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 17:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг