Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАДИНАГА ЕТИБ БОРДИЛАР

 
 

Вилоятимиздан жорий йилнинг 18 апрел куни Умра зиёратига кетган зиёратчиларимиз бугун 19 апрел куни Мадина шаҳрига соғ-саломатликда етиб бордилар. Зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Саттаров ва Ургут туман “Имом Ҳасан” масжиди имом хатиби Ҳ.Тожиевлар ҳамроҳлигида меҳмонхоналарга жойлашдилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида зиёратчиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида Мадина шаҳридаги “Қуръон” музейи зиёратида бўлдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 19/04/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 723
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ziyoratchilarimiz-madinaga-etib-bordilar
Чоп этилган вақт: 25/09/2021 11:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг