Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЗИЁРАТЧИЛАР ВИЛОЯТГА ҚАЙТИШДИ

 
 

Жорий 2016 йилнинг 17 март куни самарқандлик зиёратчиларнинг навбатдаги гуруҳлари умра амалини адо этиб, Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келдилар. Уларни Тошкент халқаро аэрапортидан вилоят масъуллари кутиб олар эканлар, барча қулайликларга эга, замонавий автобусларда йўл патрули ходимлари, шифокорлар кузатувида вилоятга олиб келдилар.

Оилалари ҳузурига эсон-омон етиб келган зиёратчилар, бутун сафар давомида қаратилган эътибор, яратилган шароитлар, юқори даражадаги хизмат учун аввало юртбоши номига, қолаверса барча мутасадди ва масъул ташкилотларга миннатдорчилик изҳор этдилар.

Муборак умра зиёратини адо этган барча юртдошларимизнинг ибодатларини Аллоҳ таоло даргоҳида қабул қилган бўлсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 18/03/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3206
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ziyoratchilar-viloyatga-qaytishdi
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 21:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг