Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ёқубжон домла Мансуров Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти талабалари билан “Соф ислом ақидасини сақлайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

 
 

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти талабалари билан “Соф ислом ақидасини сақлайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Ўтказилган давра суҳбатида 100 га яқин талаба ёшлар ва олийгоҳ ўқитувчилари иштирок этишди.

Маълумки, дин мустаҳкам ақида устига қурилмас экан, унинг натижаси залолат, адашишдан бошқа нарса бўлмайди.
Зеро, буюк бобомиз Сўфий Оллоёр:

Ақида билмаган шайтона элдир,
Агар минг йил амал деб қилса, елдир, деб таъкидлаганлар.

Хулоса қилиб айтганда, ханафийликнинг бошқа мазҳаблардан фарқ қилиб турувчи асосий фазилати, унинг мўътадиллиги ва бошқа динлар билан ҳам муносабатида бағрикенглиги, ҳаётий эҳтиёжлар билан ҳамнафаслиги, тирикчилик ва тараққиёт заруратини чуқур идрок этиш бўлиб, Ўзбекистоннинг бугунги демократик тараққиёти йўлига ҳам ҳамоҳангдир.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмти


Киритилган вақти: 21/09/2021 19:01;   Кўрилганлиги: 566
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/yoqubjon-domla-mansurov-samarqand-davlat-arxitektura-qurilish-instituti-talabalari-bilan-sof-islom-aqidasini-saqlaylik-mavzusida-davra-suhbati-otkazdi
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 02:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг