Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Йиқилганни суяш – савобли амал

 
 

Самарқанд вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар ва уларнинг оилалари билан ишлашда тизимли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Турли ҳолатларда жиноят содир этиб, қилган ишидан пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, авф этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш муҳим масалалардандир.

Шу мақсадда вилоят ҳокимининг ўринбосари Дилшод Маматқулов раҳбарлигидаги вилоят ишчи гуруҳи жойларда бўлиб,  улар билан суҳбатлар ўтказиб, муаммоларини ўрганиб чиқмоқдалар.

Ана шундай учрашув бугун Булунғур, Жомбой, Самарқанд туманларида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Маматқулов, ЎМИ Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов иштирок этди. Тадбир давомида туман ишчи гуруҳи ва имом-хатиблар билан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг оила аъзолари билан суҳбат қилиниб, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди.   

Халқимизда "йиқилганни суяш”, деган гап бор. Тўғри йўлдан адашган инсонларни бошқа хато қилмасликлари учун ижтимоий муҳофазага олиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Жамиятда ўз ўрнини топа олишига кўмак бериш нафақат давлат ташкилотлари, балки маҳалла-кўйнинг, барча юртдошларимизнинг вазифаларидан биридир.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 24/10/2019 15:41;   Кўрилганлиги: 1084
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/yiqilganni-suyash-savobli-amal
Чоп этилган вақт: 01/05/2024 12:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг