Яхшилик қилинг – шоядки, нажот топсангиз
Мусулмон киши нима учун яратилгани, нима қилиши лозимлигини яхши билади. Аллоҳга ибодат қилиш, инсонларга яхшилик қилишлик уни икки дунё саодатига олиб келишини яхши англайди. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод қилади. Чунки, Аллоҳ таоло “Эй, иймон келтирганлар! Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж-77), деб марҳамат қилган.
Самарқанд шаҳар Боғбонлар маҳаласида яшовчи Сатторова Сония саратон касаллиги билан оғриган. 5 нафар фарзанди бор. “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ўз тасарруфидаги “Мурод Авлиё” ва “Хўжа Дониёр” зиёратгоҳлари ҳамда эҳсонпарвар кишилар кўмаги билан мана шу оилага 500 000(беш юз минг), “Хожа Дониёр” маҳалласидаги кам таъминлан оилалардан бир нечтасига 600 000 (олти юз минг) сўм маблағ ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари эҳсон қилди.
Дарҳақиқат, мусулмон киши жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи, ёмонликлардан тийилмоғи ва бошқаларга азият беришдан узоқда бўлмоғи керак. Ҳақиқий мусулмон яхши амалларни қилишда бардавом бўлади.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 15/10/2019 13:33; Кўрилганлиги: 1275
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 17:24