Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЯНА БИР ЗИЁ МАСКАНИ НУР СОЧА БОШЛАДИ

 
 

Қадимдан Самарқанд илм-фан, маданият ва маърифат бешиги сифатида жаҳон илм-фани тараққиётига кўплаб мутафаккирларини етиштириб беришда муносиб ўрин тутган. Аста секин бу табаррук маскан яна ўз мавқеини тиклаш сари илдамлаб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ҳадис илми мактаби ташкил этилган эди. Шу йил 9-10 июл кунлари қабул имтиҳонлари ўтказилиб, мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинди.

         Бугун, 5 сентябр куни ушбу Ҳадис илми мактабида биринчи дарс жараёнлари бошланди. Албатта, бу тарихий воқеадир. Ҳадис илми мактабининг фаолиятини йўлга қўйилиши билан юртимиздаги диний таълим соҳасидаги олий ўқув юртларининг сони яна биттага кўпайди, яна бир зиё маскани нур соча бошлади. Бу воқеадан юртимиздаги барча ёшу қарининг ҳамда илмга қизиққан ёшларимизнинг севинчи чексиз. 

Дарс жараёни бошланишидан аввал мактабга меҳмонлар ташриф қилиб, устоз ва талабаларни муборакбод этдилар ва Ҳадис имли мактабининг вазифалари, унинг аҳмияти, мактабда ёшларга сабоқ берадиган устозларнинг бурч ва вазифалари ҳамда талаба ёшларга зарур бўладиган панду насиҳатларни бердилар. Шундан сўнг биринчи даср соати бошланди.

Барчамизга янги илм-маърифат, зиё маскани, муборак бўлсин!  Бу даргоҳдан ҳақиқий ҳадисшунос, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг илмий ворислари етишиб чиқишини Аллоҳ таоло насиб қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 05/09/2019 13:25;   Кўрилганлиги: 1343
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/yana-bir-ziyo-maskani-nur-socha-boshladi
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 16:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг