Хушхабар: Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бошланиш арафасида
Барчамиз гувоҳ бўлганимиздек, юртимиз бўйлаб бир ой давомида Қуръони карим мусобақасининг ҳудудий босқичлари ўта кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказилди.
Қуръонга ошно қалблар сурурла энг олий каломга сомеъ бўлдилар. Руҳлар озуқаланди, зеҳнлар ўткирлашди юртга барака инди.
Каломуллоҳ номига мосу хос тарзда ўтказилаётган мусобақа ҳозирда вилоят босқичи остонасида турибди.
19 февраль куни соат 9.00 да Самарқанд шаҳридаги энг кўркам масжидлардан бири “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидида мусобақанинг вилоят босқичи старт олади.
Ушбу босқичда ҳудудларда ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритганлар ўзаро беллашадилар.
Ҳозирда Қуръони карим мусобақасининг вилоят босқичини ўтказиш учун қизғин тайёргарликлар кетмоқда. Иншааллоҳ, бу гал ҳам ўзига хос Қуръон байрамига гувоҳ бўласиз. Мусобақани юқори савида ўтказишга алоҳида эҳтимом билан ёндашилган.
16 феврал куни иштирокчилар билан вилоят вакиллиги биносида мусобақа олдидан учрашув бўлиб ўтди.
Яна бир бор эслатамиз, мусобақа 2018 йил 19 ФЕВРАЛ, ДУШАНБА куни соат 09.00 да Самарқанд шаҳридаги “ХЎЖА ИСҲОҚИ ВАЛИЙ” жоме масжидида бошланади.
Мўлжал: Самарқанд халқаро аэрапорти
Қуръон зиёфатига шошилинг.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 16/02/2018 00:00; Кўрилганлиги: 2244
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 16:29