Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хориждаги ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

 
 

Кейинги йилларда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шароитларини яхшилашга эътибор кучайди. Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланди. Чет элларда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Шу билан бирга, ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Ана шу мақсадда ташкил этилган тарғибот гуруҳи Россия Федерациясига ташриф буюрди. Гуруҳ билан бирга ЎМИ Самарқанд вилоят вакили Зайниддин домла Эшонқулов ҳам Россия мамлакатида сафарда бўлиб турибди. Тарғибот гуруҳи дастлаб Санкт-Питербург шахрида ишлаётган ва ўқиётган юртдошларимиз билан учрашиб, давра суҳбати ўтказдилар. Шундан сўнг тадбир қатнашчиларни ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан муборакбод этиб, байрам дастурхони ёзилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати 


Киритилган вақти: 25/08/2021 21:53;   Кўрилганлиги: 920
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xorijdagi-vatandoshlar-bilan-uchrashuvlar-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг