Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хайрия тадбирлари давом этмоқда

 
 

Бутун оламда кезиб юрган Муборак Рамазон тинчлик, файзу-барака ва саховат ойи муносабати билан жойларда ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиали томонидан ҳам турли хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, фондининг Самарқанд филиали Туркия давлатининг Hasene куманя кампаняси билан ҳамкорликда вилоятимиздаги бир қанча фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Хонадонларда бўлиб, эҳсонларни топширган ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиали раҳбари А.Султонов ва Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжиди имом-хатиби Самариддин домла Мирзаевлар рамазон ойи билан муборакбод этиб, эҳсон қилганларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилишди.

Сахийлик энг улуғ фазилатлардандир. Айниқса рамазон ойида унинг зиёда бўлиши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларидан экан.

  Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига тушадиган пайтларда – айниқса, зиёда бўларди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) одамларга мурувват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолдан-да тез эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

  Ҳотамтойдан шунчалар саховатлисан, уни кимдан ўргандинг” –деб сўрашганда: “Ғиштдан”, – деб жавоб берган экан. Сабабини сўрашганда: “Ёшлик чоғимда ҳашарга борганимда, бир қаторга терилиб ғиштни қўлма-қўл узатиб устага етказиб берардик. Уста тўхтаса, биз ҳам қўлимиздаги ғишт билан тўхтаб қолардик. Шунда англадимки, қўлингдагини берсанг, оласан”.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/04/2021 16:52;   Кўрилганлиги: 635
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xayriya-tadbirlari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 13:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг