Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Халқ манфаати ҳар нарсадан устун

 
 

Инсон – унинг қадри баланд, манфаати эса олий даражага қўйилган. 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши замирида ҳам мукаррам қилиб яратилган инсон зотини улуғлаш, қадрини юксалтириш, бир сўз билан айтганда ҳаётдан рози бўлиб яшашига имконият ҳозирлаш каби маънолар ётади.

Халқ дардини тинглаш, муаммосини ўрганиш мақсадида ҳозирда юртимиз бўйлаб олиб борилаётган ишлар қаторида Самарқанд вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Темирова Нозбуви ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги аёллар маслаҳат марказининг дин ишлари бўйича мутахассиси Ибрагимова Нодира томонидан Самарқанд шаҳридаги Боғи Мирзо ҳамда Иброҳимхўжа МФЙда яшовчи кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Мавжуд муаммолари ҳақида сўзлашиб, уларни ҳал қилиш чоралари бўйича маслаҳатлар қилинди.

Ўз навбатида, ҳол сўралган фуқаролар ҳам эътибор учун, қўллаб-қувватлов учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 15/02/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 3456
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xalq-manfaati-har-narsadan-ustun
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 15:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг