Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоят масжидларидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари

 
 

Сўнги вақтларда мамлакатимизда юрт равнақи, миллат келажаги, дин ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида диққатга сазовор ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ана шундай хайрли ишлардан бири, юртимиз мусулмонлари ибодат қилишлари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилаётганлигидир. 

Масжидларни замонавий кўринишга келтириш, намозхонларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш борасида Самарқанд вилоятининг бир қанча масжидларида кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Қўшработ тумани “Жўш ота”, Самарқанд туманидаги “Имом Аъзам” ва Жомбой туманидаги “Исломобод” масжидларида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди ҳамда масжидларнинг замонавий, миллий меъморчилик анъаналари асосида таъмирлаш, намозхонлар учун қулай шароитлар ҳозирлаш, ёнғин ва бошқа хавсизлик чоралари билан таъминланиши борасида кўрсатма ва тавсиялар берди.    

Қўшработ тумани “Жўш ота” жоме масжиди

Самарқанд туманидаги “Имом Аъзам” жоме масжиди

Жомбой туманидаги “Исломобод” жоме масжи

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 23/11/2019 15:29;   Кўрилганлиги: 1177
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/viloyat-masjidlaridagi-qurilish-va-tamirlash-ishlari
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 20:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг