Вилоят бош имом-хатиби Пахтачи туманида бўлди
Пахтачи тумани билан Самарқанд вилояти марказининг орасидаги масофа 130 км ташкил этади. Бугунги кунда туманда 12 та жоме масжид фаолият юритмоқда. Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов марказдан узоқда жойлашган масжиларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, намозхонлар билан суҳбатлашиш мақсадида бугун, Пахтачи туман “Тошкўприк” масжидида жума намозини ўқиди. Бош имом-хатиб жамоатга “Илмли ёшлар юрт келажаги” мавзусида маъруза қилар экан, ёшларимиз тарбияси ва келажагига ота-онанинг масъул эканлиги, юрт тинчлиги ва ободлигига ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлиб вояга етишишларида ота-оналарнинг ўрни, бугунги кунларга шукроналик келтириш, мамлкатамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам тўхталиб ўтди.
З.Эшонқулов шунингдек, масжидда намозхонларга яратилган шароитлар билан танишиб, масжид имом-хатиби Эшназаров Шермуҳаммад домланинг эътирофи билан масжид қоровули Каримов Нуриддиннинг таҳоратхонада намозхонлар учун барча шароитларни ҳозирлашда кўрсатган хизматлари учун эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Шу куннинг ўзида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Пахтачи туман марказида янгидан қурилаётган “Хўжа Зиёвуддин” масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Янги масжид 1200 нафар намозхонни сиғдириш имкониятига эга. Бугунги кунда масжид биноси тўлиқ барпо қилинган бўлиб, унда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин вақтлар ичида яна бир янги масжид биноси намозхонлар ихитёрига топширилади.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 31/01/2020 17:23; Кўрилганлиги: 1111
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 19:51