Вилоят бош имом-хатиби масжидлар фаолияти билан танишди
Масжидлар фаолияти, куз-қишги мавсумдаги ҳолати, намозхонлар учун яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Самарқанд шаҳрида жойлашган “Намозгоҳ” ва “Хўжа Нисбатдор” масжидларида бўлди. Масжидларнинг ҳолати, тозалик, ободонлаштириш ишлари, хонақоҳнинг иссиқлиги, таҳоратхоналардаги шароитлар билан танишган вилоят бош имом-хатиби масжидлар фаолиятини янада такомиллаштириш, намозхон ва зиёратчилар учун янада қулайликлар яратиш юзасидан бир қанча таклиф ва тавсияларини берди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 03/02/2020 10:28; Кўрилганлиги: 1356
Чоп этилган вақт: 18/04/2025 18:33