Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоят бош имом-хатиби масжид қурилиши билан танишди

 
 

Ургут туманининг марказида жойлашган “Чўбин” жоме масжиди бугунги кун талабларига жавоб бермай қолгани, намозхонлар кўплиги, айниқса, ҳайит ва жума намози кунлари жой етишмаётланлиги сабабли, унинг биносини кўп сиғимли, замонавий қилиб қуришни тақозо қилинган эди. Бундан олти йил муқаддам тумандаги Мерганча маҳалласидан жой танланиб, лойиҳа асосида қурилишга киришилган эди. Бугун масжиднинг улкан гумбази ва тўрт минораси узоқ-узоқлардан кўзга ташланиб туради.  Тўрт миноранинг баландлиги 43 метр, гумбази эса 34 метр. Масжид 55 метрга 45 метр ўлчамда қад ростламоқда. Масжид мутахассислар назоратида, белгиланган қурилиш-архитектура меъёрлари асосида бино этилмоқда. Ҳозирда бино ичини безаш, пардозлаш, бино деворининг ташқи қисмига гранит ва траветин плиталарини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

        

 Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бугун ушбу масжидда олиб борилаётган иш жараёни билан танишди. Шу жараёнда ўзининг кўрсатма ва тавсияларини бериб, иш бошида турган ташкилотчилар, усто-дурадгор ва ҳомийлик қилаётган сахий инсонлар ҳаққига Аллоҳ таолодан уларга куч-қувват ато этишини сўраб дуо қилди.

  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 09/11/2019 15:17;   Кўрилганлиги: 1288
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/viloyat-bosh-imom-xatibi-masjid-qurilishi-bilan-tanishdi
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 15:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг