Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоят бош имом-хатиби “Бойбул” жоме масжидини қурилиш ишлари билан танишди

 
 

Жорий йилнинг 5 апрел куни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут туманида “Ургут” марказий жоме масжиди ва қурулиши охирига етган “Бойбул” жоме масжидини қурилиш ишлари билан танишди.

Ҳозирги кунда Ургут туманидаги “Бойбул” жоме масжиди қурилиш ишлари якунланиб келгуси жума намозига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.  

З.Эшонқулов қурилиш жараёни билан танишар экан, ҳар бир ишни маҳалла фаоллари билан бомаслаҳат, ҳамфикр бўлиб олиб боришни, бинонинг меъморий услубларида миллий ва замонавий анъаналардан уйғун ҳолда фойдаланиш лозимлигини, таҳоратхоналарда кексалар ҳолатини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳам махсус шароитлар қилиш юзасидан тавсиялар берди.

Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжидни обод этишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган.  Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Дарҳақиқат, масжидлар ободлиги юрт ободлигидир. Зеро, масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади. Бу дуоларнинг шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади, неъматларини янада зиёда қилиб беради.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 05/04/2021 23:08;   Кўрилганлиги: 653
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/viloyat-bosh-imom-xatibi-boybul-jome-masjidini-qurilish-ishlari-bilan-tanishdi
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 01:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг