Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ВАРШ ҚИРОАТИДА ЎҚИГАН ИМОМ

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида жорий йил 3 ноябрь куни ўтказилган “Йил имоми – 2015” кўрик танловининг республика босқичида Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом ноиби Қамариддин Баҳриев фахрли иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилган эдик.

Мазкур танловда Қамариддин Баҳриев "Бақара" сурасининг 6-9 оятларини Варш қироатида тиловат қилиб бериб, танлов ҳайъат аъзолари ва иштирокчиларида катта таассурот уйғотди.

Ҳайъат аъзоларининг Варш қироати қоидалари ҳақида берган саволларига Қамариддин Баҳриев батафсил жавоб бериб ўтди.

Таъкидлаш лозим, Аллоҳ таолонинг Каломини меҳр билан тинглаш ва унга муҳаббат қўйиш халқимизнинг ўзига хос фазилатларидандир.

WWW.MUSLIM.UZ дан


Киритилган вақти: 11/11/2015 00:00;   Кўрилганлиги: 2977
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/varsh-qiroatida-oqigan-imom
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг