Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вақф хайрия жамоат фондининг фаолияти

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди 2018 йил 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятни бошлади. Фонд Тошкент шаҳрининг қуйидаги манзилда жойлашган: 100002, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. (Алоқа телефонлари: +998 78 150-64-36, Электрон почта: vaqfuzbekistan@gmail.com). Шу билан бирга Фонднинг филиаллари Қорақалпоғистон Республикаси ва Республикамизнинг барча вилоятларида ўз фаолиятини олиб бормоқда. “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолияти ҳақида кенг маълумотга эга бўлиш учун унинг vaqf.uz сайти ва vaqf.uz телеграм мессенжири йўлга қўйилган. Банк орқали маблағларнинг тўғридан-тўғри йўналтирилишини ушбу сайт орқали кузатиб бориш мумкин. “Вақф” фонди хайр-эҳсонларни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва шаффофликни кафолатлайди.

Фондга фуқаролардан тушган закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари Фонднинг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланади. Фонднинг маблағлари 3 қисмга бўлинади:

1. Хайрия бўлими;

2. Вақф бўлими;

3. Закот, ушр, фитр ва фидя бўлими.

Ҳозирги кунда 3 та бўлимнинг ҳам банкларда алоҳида ҳисоб рақамлари мавжуд. Масалан, бир киши закот учун фондга маблағ ўтказса, ушбу маблағ закот бўлимига тушади ва шариатда айтилган ўринларга сарф қилинади. Умумий қилиб айтганда фонд фақатгина вақф мулкидан иборат эмас.

Банк реквизитлари: ҳ/р 2021 2000 8008 8175 3001 АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, банк коди 00837, банк СТИР 202235389.

Закот, ушр, фитр ва фидялар: 2021 2000 1008 8175 3003

Хайрия учун: 2021 2000 0008 8175 3002

Вақф учун: 2021 2000 3008 8175 3004

Фонд хайрия маблағларни одамлар қийинчиликсиз ўтказишлари учун электрон тўлов тизимларига уланган. Жумладан, Click, Payme тизимлари орқали “Вақф” фондига пул ўтказиш мумкин. Бундан ташқари Ўзбекистондаги барча банк инфокиоскалари орқали фондга хайрия қилиш имконияти бор. Улардан фонднинг исталган бўлимига нақд ёки пластик карта орқали пул ўтказиш мумкин.

Аллоҳ таоло қилган хайр-эҳсонларингизни қабул қилсин!


Киритилган вақти: 07/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1453
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/vaqf-xayriya-jamoat-fondining-faoliyati
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 16:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг