Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

"Вақф" фонди Ислом банки билан ҳамкорлик қилади

 
 

15 ноябрь куни Ислом тараққиёт банкининг исломий молиялаштириш бўйича департамент директори Восим Абдулваҳҳоб жаноблари бошчилигидаги делегация Диний идорада ташриф буюрди. Меҳмонлар “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов билан мулоқот ўтказди.
Искандар Халилов “Вақф” фонди ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган хайрия тадбирлари ҳамда ташкилий ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Восим Абдулваҳҳоб жаноблари “Вақф” фонди томонидан олиб борилаётган ишларга катта баҳо бериб, Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқишга яқинда кўмак беришларини алоҳида қайд этди. Шунингдек, меҳмонлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Ҳақиқатан, жаҳон тажрибасида исломий тамойилларга асосланган молиялаштириш механизмлари, банк амалиёти ва вақф тизими изчиллик билан ривожланиб бормоқда. Юртимизда ҳам ушбу тизимни илмий-амалий ўрганиш ва амалиётга тадбиқ қилиш бўйича жадал хатти-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Ислом тараққиёт банки вакиллари, юртимиздаги банк ва молия мутахассислари, “Вақф” фонди раҳбарлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мана шундай амалий ҳамкорлик ишлари, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради.

Манба: “muslim.uz”


Киритилган вақти: 16/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1466
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/vaqf-fondi-islom-banki-bilan-hamkorlik-qiladi
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 16:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг