Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда

 
 

Мана бу йил ҳам иккинчи жаҳон урушининг тугаганлигига 76 йил тўлмоқда. Вақт-оқар дарё!

Бу қонли жангларда 500 мингдан зиёд юортдошларимиз иштирок этганлар. Уларнинг аксарияти жанг майдонларида ҳалок бўлишган, тирик қолганлари эса ҳар хил турдаги жароҳатлару нуқсонлар ила юртимизга қайтиб келишган. Шунингдек, фронт ортида ҳам ота-оналарини, фарзандларини ва турмуш ўртоқларини урушга жўнатган азиз ватандошларимиз жонларини бериб ғалаба учун ўз ҳиссаларини қўшганлар.

Бироқ йиллар ўтган сайин уруш қатнашчиларининг сони камайиб бормоқда. Биргина Самарқанд вилоятида бугунги кунда 27 нафар уруш фахрийлари умргузаронлик қилмоқдалар. Уларга меҳримиз, ҳурмат ва эҳтиромимизнинг чеки йўқ.

Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятимизда диний соҳада фаолият олиб бораётган имом-хатибларимиз томонидан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа ходимлари уруш фахрийларининг ҳолларидан хабар олиб, уларга эсдалик совғалари топшириб, кўнгиллари бахту-сурурга тўлишига сабабчи бўлмоқдалар.

Фахрий отахонларимиз ўзларига берилаётган бундай ҳурмат ва эҳтиромлардан мамнун бўлиб, қўлларини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини, фаровонликни ва халқимиз бир-бирига меҳр-оқибатли, саховатли бўлишини Аллоҳдан сўраб, дуолар қилмоқдалар.

Шу каби хайрли ишлар соҳа ходимлари томонидан давом эттирилмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 06/05/2021 14:19;   Кўрилганлиги: 716
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/urush-faxriylari-holidan-xabar-olinmoqda
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 02:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг