Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ургут туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг  5 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Ургут туманидаги мавжуд 62 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Ургут туманидаги  “Ургут марказий” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Самарқанд шаҳридаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ва вилоят ДИҚнинг бош мутахассиси С.Боймуродов тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов тамонидан аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 05/10/2021 21:09;   Кўрилганлиги: 49
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/urgut-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 17/10/2021 20:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг