Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ургут туманида Ҳажга борувчилар ташаббуси билан кутубхона ташкил этилди

 
 

Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб, инсон зоти доим китобларга интилиб яшаб келган. Ҳар доим кутубхоналар жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган. Фақат кутубхоналар туфайлигина қадимги қўлёзмалар, босма китоблар, тарихий шахслар ҳақидаги манбалар бизгача етиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Бир замонлар дунёнинг ҳеч бир жойида ўқиш-ёзиш бўлмаганида мусулмон юртларда ҳамма ёзишни билган. Қўлёзма шаклида сон-саноқсиз китоблар тарқалган. Баъзи бир мусулмонлар ўн минглаб китобларга эга бўлганлар. Кутубхоналардан кенг фойдаланиш мусулмон диёрларида яхши расм бўлган. Ҳозирги кунимизда дунёнинг энг тараққий этган давлатлари музейларида, қўлёзма хазиналарида энг қадимий ва энг қимматли қўлёзмалар мусулмонларнинг қўлёзмалариэканининг ўзи фикримизнинг ёрқин далилидир. 

2019 йил Ургут туманидан 78 нафар фуқаролар муборак “Ҳаж” сафарига бориш ниятида турибдилар. Улар ушбу табаррук сафардан олдин савобли амалга қўл урдилар. Бўлажак ҳожилар Ургут тумани истироҳат боғида янги қуриб, фойдаланишга топширилган ахборот ресурс марказига 2000 га яқин адабиётлар совға қилишди. Зеро китоб  инсонни  доимо  яхшиликка  бошловчи, эзгуликлар калити, ҳамиша одамийликни  тарғиб қилувчи асосий  воситалардан бири ҳисобланади. 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 18/07/2019 10:56;   Кўрилганлиги: 1114
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/urgut-tumanida-hajga-boruvchilar-tashabbusi-bilan-kutubxona-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 18:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг