Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ургут аҳлининг ҳиммати

 
 

Ҳар йили Мустақиллигимизнинг муносабати билан мўмин-мусулмонлар меҳрибонлик, саховат ишларига янада киришиб кетадилар. Бинобарин, бу ҳаётда инсондан фақат яхшилик қолади. Яхшиликнинг мукофоти эса фақат яхшилик – жаннатдир.

Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган киши ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга интилади. Чунки инсонларга яхшилик қилиш икки дунё саодатига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Руку қилингиз, сажда қилингиз ва Роббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж, 77).

 Бошқа оятда эса: “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (Оли Имрон, 92).

Мусулмон киши ушбу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил ҳаракат қилади. Чунки у яхшилик йўлида қўйилган ҳар бир қадам учун Аллоҳдан улуғ ажрлар бўлишига қатъий ишонади.

Хайр-саховат инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ҳисларини ортишига хизмат қилиш билан бирга дунёвий ишларнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлади.

Айни  шу  мақсадда, Ургут туман бош имом хатиби Ш.Хакбердиев ташаббуси билан “УРГУТ МЕХР САХОВАТ” гурухининг хомийлигида туманда яшовчи кам таминьанган оилаларнинг 50 нафар фарзандларига 7 850 000 сўмлик ўқув куроллари ва 15 нафарига 18 375 000 сўмлик мактаб формалари ва спорт кийимлари  жами 26 225 000 (йигирма олти миллион икки юз йигирма беш минг) сумлик моддий ёрдам кўрсатилди. Ушбу тадбирлар яна 30 август куни яна 50 нафар болажонларга шундай моддий ёрдам килиш режалаштирилмокда.

Яхшиликлар, савобли амаллар бардавом бўлган эл-юрт мустаҳкам бўлиб, тараққий этади. Бундай диёрда инсонлар бир-бирига меҳрли, мурувватли бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни ана шундай хайрли ва савоби улуғ ишларга муваффақ айласин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 28/08/2021 13:16;   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/urgut-ahlining-himmati
Чоп этилган вақт: 26/09/2021 03:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг