Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умра йўлланмаси қўлга киритилди

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижод уйининг даврий нашрлари – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси динимизнинг зарур аҳкомлари, муҳим савол-жавоблар, юртимиз ва дунё миқёсида диний-маърифий соҳада рўй бераётган янгиликлар, алломаларнинг панду насиҳатларини ўз ичига олган нашрлар ҳисобланади.

Уларни халқимиз эътиборига ҳавола қилиш, ҳар бир хонадонга кириб бориши диний-мпърифий саводхонликнинг ошишига ҳисса қўшади. Шу мақсадда юртимиздаги ҳар бир диний соҳа вакили ушбу савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Зеро, яхшиликни ёйиш, илм ва маърифат таратиш, маърифатга интилиш  покиза ва олий тушунчадир.

Ҳар йили нашриёт томонидан обуначилар сонини ошишига ҳамда нашрларнинг кенг ёйилишига муносиб ҳисса қўшган тарғиботчилар тақдирланиб келади.

Бугун, 2024 йил 1 март куни «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи Бош директори Султонбек Имомназаров обуна мавсумида энг юқори натижани қайд этган, нашрларни халқимиз орасида кенг тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшгани учун Самарқанд вилояти вакиллигини икки дона Умра сафарига йўлланма билан тақдирлади. Умра сафарига йўлланмани вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла қабул қилиб олдилар.

Аллоҳ таоло халқимизга маърифат улашиш, зиё тарқатишдек хайрли ишларни бардавом қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/03/2024 20:43;   Кўрилганлиги: 353
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umra-yollanmasi-topshirildi
Чоп этилган вақт: 28/04/2024 08:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг